Биласизми?

Тошкент шаҳри ва вилоятида ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага ўзгартиришлар киритилди

Ўзбекистон Республикаси фуқароларини Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги йўриқномага киритилган ўзгартиришлар Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилди. Бу ҳақда вазирликнинг телеграмдаги «Ҳуқуқий ахборот» канали орқали хабар берилди. Киритилган ўзгартиришларга кўра эндиликда вақтинча ҳисобда туриш учун мурожаат қилган фуқаро хизмат сафари, меҳнат таътили, малакасини ошириш, даволаниш муносабати билан келган бўлса, ижара ёки текин фойдаланиш шартномасининг нотариал тасдиқланган нусхасини тақдим этиши талаб этилмайди.