Биласизми?

Стивен Спилберг ва унинг "Оскар"лари (фотожамланма)

Замонамизнинг энг омадли режиссёр ва продюсерларидан бири Стивен Спилберг 1978 йилда "Учинчи босқичдаги яқин алоқалар" фантастик фильмидаги режиссёрлик иши учун илк марта "Оскар" мукофотига номзод бўлган. Бу вақтга келиб, Спилберг телевидениеда муваффақиятли фаолият юритган. Шунингдек мавсум хитига айланган, улкан акула ови ҳақидаги "Жағлар" триллерини яратган. Шуниси қизиқки, қачонлардир уни "режиссёрликка яроқсизлиги учун" кино мактабига қабул қилишмаган. 80-йиллар  Спилбергга омадли келиб, деярли ҳар йили "Оскар"га унинг номзоди қўйилар эди. "Сафсар ранглар" картинаси эса 1986 йилда 11 номинация бўйича юксак мукофотга номзод бўлган, бироқ уларнинг бирортасида ғолиб бўлиш насиб этмаган. 1994 йилда Спилберг, ниҳоят, ўзининг биринчи "Оскар"ини қўлга киритди - у бирйўла икки йўналиш бўйича ғалаба қозонди: "Шиндлер рўйхати" продюсери ва режиссёри. 1999 йилда "Аскар Райанни қутқариш" ҳарбий драмаси учун яна бир "Оскар" мукофотига муносиб кўрилди. 2000-йилларда ҳам бу анъана давом этди - Спилбергнинг номи мунтазам равишда Америка кино академиясининг юксак мукофоти номзодлари қаторида қайд этиб келинди, фақат бу сафар режиссёр эмас, продюсер сифатида - "Мюнхен", "Жанговор тулпор", "Линкольн" ва "Жосуслар кўприги". 18 декабрь куни дунё тан олган кино арбоби Стивен Спилберг 70 ёшга тўлди. Шу муносабат билан "Газета.ру" нашри унинг фотожамланмасини тақдим этди, деб ёзмоқда Kun.uz.

"Ўзга сайёралик" фильми съёмкаларида 

"Ўзга сайёралик" фильмини суратга олиш жараёнида 7 ёшли Дрю Бэрримор билан

"Жағлар" фильми съёмкасида

"Индиана Жонс" фильми съёмкаларида

"Юра даври парки" фильми съёмкаларида

"Аскар Райанни қутқариш" фильми съёмкаларида

Спилберг Пентагонда

"Шиндлер рўйхати" фильми съёмкаларида

"Уддасидан чиқсанг, мени тутиб ол" фильми съёмкаларида

"Дунёлар жанги" фильми съёмкаларида

"Линкольн" фильми съёмкаларида

"Жосуслар кўприги" фильми съёмкаларида

Спилберг иш жараёнида

Спилберг оила даврасида

Спилбергнинг Шон-шуҳрат хиёбонидаги юлдузи