Биласизми?

Рио—2016 Олимпиадасининг ўзбекистонлик совриндорларига Malibu автомашинаси совға қилинди

Рио—2016 Олимпиадасида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилиб, совриндорлар қаторидан жой олган спортчиларни тақдирлаш маросими бўлиб ўтмоқда, деб МОҚ матбуот хизматига асосланиб Daryo.uz ёзмоқда.

Унда ўзбекистонлик спортчиларга ваъда қилинган пул мукофоти сертификатлари мамлакат Президенти Ислом Каримов номидан тақдим этилгани қайд этилган.

3-73-680x510 2-78-680x510

Қўшимча тарзида спортчиларга Malibu автомашинаси совға қилингани хабар қилиниб, совғаларнинг сурати МОҚнинг Telegram’даги каналига жойлаштирилган. Автомашиналар совриндор бўлган барча — 13 та спортчига насиб қилган.