Биласизми?

Паралимпия-2016 ўйинларида спортчиларимиз қўлга киритган медаллар сони 30 тага етди!

Мусобақаларнинг 8 куни ортда қолган бир пайтда 7 та олтин, 6 та кумуш ва 17 та бронза медалини қўлга киритиб, ҳозирча умумжамоа ҳисобида 12-ўринда кетяпмиз.

Кечаги кунги баҳсларда 1 та олтин, 2 та кумуш ва 3 та бронза медали соҳибига айландик.

Енгил атлетика мусобақасининг найза улоқтириш баҳсларида иштирок этган ҳамюртимиз Александр Свечников паралимпия ўйинларининг рекордини қайд этди ва ватанимиз ғазнасига 7-олтин медални келтирди.

Ҳали яна 3 кун давомида спортчиларимиз яна 8 та йўналиш бўйича баҳсларни давом эттиради ва медаллар сони ҳам сифат, ҳам сон жиҳатдан ошишига ишонамиз.

Паралимпия ўйинларида Ўзбекистон шарафини жами 32 нафар спортчи 5 та спорт тури бўйича ҳимоя қилмоқда.

Энг қувонарлиси, биз қатнашаётган барча 5 та спорт турлари бўйича медаль олишга эришдик. Яъни Бразилияга шунчаки музқаймоқ ялагани бормаганимизни исботладик.

Олинган маълумотларга кўра, ғолибларга ҳукумат томонидан олтин медаль учун 200 минг, кумуш медаль учун 100 минг, бронза медали учун 75 минг АҚШ доллари миқдорида пул мукофоти берилади.

Шунингдек, Миллий олимпия қўмитаси паралимпияда иштирок этган барча 32 нафар спортчиларимизга (медаль олган ёки олмаганидан қатъи назар) "Малибу" автомобилини ҳозирлаб қўйганлиги ҳақида маълумот берилди.

Спорт турлари бўйича натижалар қуйидагича:

1. Дзюдо - жами 10 та медаль (3 та олтин, 1 та кумуш, 6 та бронза); 2. Сузиш - жами 12 та медал (2 та олтин, 4 та кумуш, 6 та бронза); 3. Енгил атлетика - жами 6 та медаль (2 та олтин, 1 та кумуш, 3 та бронза); 4. Ўқ отиш - 1 та бронза; 5. Паурлифтинг - 1 та бронза.

Ҳозиргача жамоавий эстафетани ҳисобга олмаганда 23 нафар спортчимиз медал олишди.

Қуйидаги спортчилар бир нечта медалга эга чиқишди:

1. Фотимахон Амилова - 1 та олтин, 1 та кумуш, 1 та бронза (сузиш); 2. Ҳусниддин Норбеков - 1 та олтин ва 1 та бронза (енгил атлетика); 3. Александр Свечников - 1 та олтин ва жамоавий эстафетада 1 та бронза; 4. Муслима Одилова - 2 та кумуш (сузиш); 5. Музаффар Турсунхўжаев - 2 та бронза (сузиш); 6. Шоҳсанам Тошпўлатова - 2 та бронза (сузиш); 7. Дониёр Солиев - 2 та бронза (биттаси жамоавий эстафетада).

Ҳозирча қуйидаги спортчиларимиз юртимиз шарафига медаллар олиб келишди:

Олтин медаллар: 1. Шерзод Намозов - дзюдо (60 кг); 2. Ўткиржон Нигматов - дзюдо (66 кг); 3. Ҳусниддин Норбеков - диск улоқтириш; 4. Одил Тулиндебаев - дзюдо (100+ кг.); 5. Фотимахон Амилова - брасс усулида сузиш (100 м.); 6. Фирдавсбек Мусабеков - брасс усулида сузиш (100 м.); 7. Александр Свечников - найза улоқтириш.

Кумуш медаллар: 1. Кирилл Панков - баттерфляй усулида сузиш (100 м.); 2. Муслима Одилова - баттерфляй усулида сузиш (100 м.); 3. Хайтжон Алимова - дзюдо (70+ кг.); 4. Фотимахон Амилова - комплекс усулда сузиш (200 м.); 5. София Бурхонова - ядро улоқтириш; 6. Муслима Одилова - эркин усулда сузиш (50 м.).

Бронза медаллар: 1. Севинч Салаева - дзюдо (62 кг); 2. Музаффар Турсунхўжаев - баттерфляй усулида сузиш (100 м.); 3. Фотимахон Амилова - баттерфляй усулида сузиш (100 м.); 4. Турсунпошша Нурматова - дзюдо (63 кг.); 5. Феруз Сайидов - дзюдо (73 кг.); 6. Сервер Ибрагимов - пистолетда 10 м.га ўқ отиш; 7. Ширин Шарипов - дзюдо (100 кг.); 8. Шухрат Бобоев - дзюдо (90 кг.); 9. Гулруҳ Раҳимова - дзюдо (70 кг.); 10. Шоҳсанам Тошпўлатова - комплекс усулда сузиш (200 м.); 11. Дониёр Солиев - узунликка сакраш; 12. Аҳрор Бозоров - паурлифтинг (80 кг.); 13. Дмитрий Хорлин - эркин усулда сузиш (400 м.); 14. Ўзбекистон жамоаси - 4х100 метрга югуриш бўйича жамоавий эстафета; 15. Ҳусниддин Норбеков - ядро улоқтириш; 16. Музаффар Турсунхўжаев - эркин усулда сузиш (50 м.); 17. Шоҳсанам Тошпўлатова - эркин усулда сузиш (50 м.).

14317505_1092302340819022_544252008033689940_n

Хушнудбек Худайбердиев