Биласизми?

Осиё чемпионати: Ўзбекистон ўсмирлар термаси Яман U-16 термасини мағлубиятга учратди (Видео)

Ҳиндистоннинг Гоа шаҳрида 16 ёшгача бўлган футболчилар ўртасида Осиё чемпионати баҳслари давом этмоқда. Унда иштирок этаётган Ўзбекистон U-16 термаси иккинчи ғалабага эришди.

Яманлик тенгдошларига қарши кечган баҳсда вакилларимиз Асадбек Собиржоновнинг 68-дақиқада киритган ягона голи эвазига зафар қучиб, “D” гуруҳи пешқадамига айланди.

Дастлабки турда Темур Олимхўжаев шогирдлари Таиланд U-16 терма жамоасини 5:3 ҳисобида таслим қилганди.

Маълумот учун, Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси гуруҳ босқичидаги сўнгги ўйинини КХДР термасига қарши ўтказади.

U-16 Осиё чемпионати

“D” гуруҳи, 2-тур

Яман - Ўзбекистон — 0:1

Гол: 0:1 – 68 Собиржонов.

Яман U-16: 2.Муҳаммад Ал Баадани, 4. Заидан Набил Нажи, 5.Аҳмед Абдулгани, 7.Заҳран Абдуллаҳ (3.Вагди Амин 58), 8.Маруд Муршед (11.Аҳмед Маҳер 77), 10.Юсуф Кандаш, 12.Амир Али Салаҳ (с), 14.Сабараҳ Абдулмажид, 15.Валид Асвад (9.Муниф Жассар 66), 21.Абдулкарим Абдуллоҳ, 22.Айман Ал Сурайҳи.

Ўзбекистон U-16: 4. Ихтиёр Холдоров, 5.Мухаммадали Намозов, 6.Мардон Абдуллаев (22.Абдуғани Камолов 68), 7.Остон Урунов, 9.Баҳром Соатов, 10.Расул Йўлдошев, 11.Асадбек Собиржонов (8.Ғайрат Азизхўжаев 84), 15.Дониёр Абдуманнапов, 17.Абубакир Муйдинов, 21.Абдувоҳид Нематов, 23.Бурҳон Ҳасанов (18.Шуҳрат Нематов 46).