Биласизми?

Ўзбекистон миллий терма жамоаси тарихда илк бор Африка қитъаси термасини мағлуб этишга муваффақ бўлди

Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Буркина-Фасо устидан зафар қучди — 1:0. Учрашувдаги ягона гол Ўзбекистоннинг Хитой Супер Лигасида тўп сурадиган ҳимоячиси Егор Кримец томонидан киритилди.

24 август куни «Пахтакор» стадиони мезбонлик қилган беллашувда Одил Аҳмедов, Сардор Рашидов, Виталий Денисов, Санжар Турсунов, Сервер Жепаров, Ислом Тўхтахўжаев каби футболчилар иштирок этмади.

Daryo.Uz'нинг ёзишича, Буркина-Фасога қарши ўртоқлик ўйини 1 сентябрь куни Сурияга қарши бўлиб ўтадиган ЖЧ—2018 3-саралаш босқичидаги ўйин олдидан тайёргарлик вазифасини ўтаб бериши керак эди.

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бунга қадар Африка қитъаси термасига қарши икки ўйинда майдонга тушиб, ҳар иккисида ҳам Нигерияга имкониятни бой берганди — 2:3 ва 0:1. Буркина-Фасо устидан қозонилган ғалаба бу борада биринчиси бўлди.

Ўртоқлик учрашуви 24 август, чоршанба

Ўзбекистон — Буркина-Фасо 1:0

Гол: Егор Кримец, 40 (1:0). Четлатиш: Азиз Ҳайдаров, 71 (Ў).

Ўзбекистон: Александр Лобанов — Даврон Ҳошимов, Егор Кримец (Азим Аҳмедов, 46), Анзур Исмоилов (Отабек Шукуров, 66), Станислав Андреев, Азиз Ҳайдаров, Жавоҳир Соҳибов, Жамшид Искандеров (Саламат Қутибоев, 75), Жасур Ҳасанов (Зоҳид Абдуллаев, 46), Элдор Шомуродов (Достон Ҳамдамов, 75), Игорь Сергеев (Марат Бикмаев, 69).

Буркина-Фасо: Зонго Айме —Каенбе Хернан (Арманд Дуедраого, 65), Загре Исмаел, Тапсоба, Якуба Кулибали, Барро Юссуф, Амаду Туре (Сулеймане Сканде, 65), Сибири Саноу, Абдул Карим Багуиан, Чейк Ибраҳим (Разак Бенин, 65), Исмоил Лингани (Ҳассими Барри, 49).