Биласизми?

Ўзбекистон 4 олтин медал билан Олимпиадани 21 ўринда якунлади

XXXI ёзги Олимпия ўйинлари Ўзбекистон тарихида энг муваффақиятли Олимпиада бўлди. Ўзбекистон Олимпия жамоаси 4 олтин 2 кумуш ва 7 бронза  медали билан Олимпиада рўйхатининг 21 қаторидан жой олди. Бу МДҲ орасида иккинчи (!) ўрин.

Яна бир ўта муҳим натижа — бокс бўйича Ўзбекистон бу сафар Кубадан ҳам ўзиб,биринчи ўринни эгаллади. Бу ҳам яна бир тарихий ютуқ бўлди, деб Sputniknews-uz.com ёзмоқда.

Олимпиаданинг охирги кунида, Ўзбекистонлик боксчилар Зоиров Шахобиддин ва Ғоибназаров Фазлиддинлар олтин медал ва эркин курашчилар Ибрагимов Магомед ва Наврузов Ихтиёрлар бронза медалларига сазовор бўлиб, Ўзбекистоннинг ушбу ғалабасига ўз ҳиссларини қўшишди.

Бир ўйлаб кўринг-а, Ўзбекистон ушбу олимпиадада нафақат МДҲда иккинчи ўринни, балким бутун дунёда ҳам ўзидан бир неча бор қудратли ва иқтисодий ривожланган давлатлардан ўзиб кетди. Ҳиндистон, Туркия, Швеция, Эрон – уларнинг бари ушбу Олимпиадада Ўзбекистондан орқада қолди.

Бундай улкан ғалаба билан, биз мухлисларга Ўзбекистон билан мағрурланиш имкони яратган, ғалаба учун тинимсиз меҳнат қилган, спортчилар ва уларнинг мураббийларига, умуман ушбу соҳада ишлаётган барча мутахассисларга – катта раҳмат, деймиз.

Албатта, ушбу ғалабаларнинг илдизи жуда чуқур ва бир қарашда кўзга кўринмайдиган.  Бугун Олимпидада қатнашиш даражасига етган спортчини тайёрлаш ўн-ўн беш йил олдин янги очилган спорт тўгараги ёки маҳаллада қурилган кичик спорт мажмуасидан бошланган. Охири бир неча йиллар давомида Ўзбекистонда спортни қўллаб-қувватлашга, спортчилар учун барча керакли шароитларни яратишга, тажрибали мураббийларни таклиф қилишга мамлакат раҳбарияти томонидан катта эътибор берилмоқда. Уларнинг ушбу саъй ҳаракатлари зое кетмаганини мана бугун ҳаммамиз кўриб турибмиз.

Олға,  Ўзбекистон!