Жинсий ҳаёт

Жинсий заифликка олиб борувчи энг кўп айтиладиган 5 та сабаб

Жинсий заифлик нима?

Бу қарилик ёки бошқа биологик сабаблар туфайли жинсий яқинлик қила олмаслик, эркак жинсий аъзосидан уруғнинг ажралиб чиқмаслигини англатади.

Жинсий ожизликнинг бир қанча сабаблари аниқланган. Буларнинг барчаси бевосита ҳиссий ва жисмоний ҳолатнинг издан чиқиши билан боғланади.

Тиббий йўл-йўриқлар ва тавсиялар берувчи дунёнинг энг оммабоп The Merck Manual қўлланмасида ёзилишича, эркакларнинг 50 фоизида олат заифлиги 40 – 70 ёш оралиғида учрайди. Ёш ўтгани сайин жинсий ожизлик хавфи ҳам ортиб боради.

Тадқиқотлар соғлом турмуш тарзини танлаган, соғлик учун зарарли бўлмаган, экологик хавфсиз, осуда муҳитда иш фаолиятини олиб борадиган эркакларда бу касаллик нисбатан анча кеч юзага келишини кўрсатмоқда.

Жинсий заифлик оилада эр-хотин ўртасидаги муносабатларга катта таъсир қилади. Шу йўсин у руҳий сиқилиш, депрессия ва эркакнинг ўзига бўлган ишончсизлигини келтириб чиқаради. Қуйида мазкур хасталикка сабаб бўлувчи 5 та омил хусусида тўхталамиз.

 Эндокрин касалликлар

Танадаги эндокрин тизими метаболизм, яъни танадаги модда алмашинуви жараёнини мувофиқлаштирувчи, жинсий ҳаётни изга солувчи, оилада кўпайишни таъминловчи, кайфиятни назорат қилувчи бир қатор муҳим гормонларни ишлаб чиқаради.

Диабет жинсий ожизликка сабаб бўлувчи энг кўп тарқалган эндокрин касалликдир. У танада инсулин гормонининг етишмовчилигини келтириб чиқаради. Сурункали диабетни келтириб чиқарадиган бош омил эса – асаб тизимининг шикастланишидир. Сабаби асаб тизимининг шикастланиши жинсий аъзодаги сезувчанликнинг пасайишига олиб келади.

Диабетнинг бошқа асоратлари қон айланиш тизимининг бузилиши, гормонал номутаносибликда намоён бўлади. Буларнинг ҳар иккаласи жинсий ожизликни юзага келтиради.

 Неврологик ва асаб тизимидаги бузилишлар

Неврологик касалликлардан жинсий заифликка сабаб бўлувчи энг кўп тарқалган хасталик альцгеймер касаллиги бўлиб, у орттирилган ақли заифликнинг оммавий тарқалган шаклидир. Сўнгги тадқиқотлар шуни кўрсатмоқдаки, толиқиш, чарчоқ, кам уйқу ушбу касалликнинг пайдо бўлишига олиб келади.

Шу билан бирга, Паркинсон касаллиги (титроқ хуружи: бу касаллик марказий асаб тизимининг суст ривожланувчи хасталик бўлиб, сурункали ривожланиб боради), мия ёки орқа мия ўсмаси, склероз, қуёнчиқ каби асаб тизимига дахлдор бўлган касалликлар ҳам жинсий ожизликни келтириб чиқаради.

Шунингдек, простата бези жарроҳлик амалиёти мобайнида  асаб тизимининг шикастланиши ҳам жинсий заифликка олиб келиши мумкин.

Олимлар узоқ вақт мобайнида велосипед ҳайдаш ҳам даврий жинсий ожизликни олиб келиши тахминини илгари суришмоқда. Сабаби думба ва жинсий аъзоларга оғирликнинг тушиши ҳам асаб тизимига таъсирини ўтказади.

 Дори-дармонлар қабул қилиш

Баъзи бир дори воситалари қон айланиш тизимининг бузилиши, бу орқали эса жинсий ожизликка сабаб бўлади. Шу боис ҳам, ҳар бир таблеткани ичишдан аввал мутахассис шифокор билан маслаҳатлашинг.

Қуйидаги дори воситалари жинсий ожизликка сабаб бўлади:

- альфа – адреноблокатор воситалар, жумладан тамсулозин (Flomax);

- бета-блокатор ёки минералокортикоид, мисол учун карведилол, метопролол (Lopressor)

- марказий асаб тизимини тинчлантирувчи алпразолам (Xanax), диазепам (валиум) ва кодеин каби воситалар;

- кокаин ва амфетамин каби марказий асаб тизими стимуляторлари;

- фуросемид (Lasix) и спиронолактон (Aldactone) каби қон босимини меъёрига туширадиган диуретик воситалар;

- Прозак – серетонин ташувчиси, Паксил каби руҳий ҳолат яхшиловчилари (улар мия тўқималарига зарар етказиши мумкин);

- Леупролид (Leuprolide) синтетик гормони.

  1. Юрак касалликлари

Юрак ва унинг қон ҳайдаш жараёнига таъсир қилувчи омиллар ҳам жинсий заифликни юзага келтиради. Жинсий аъзога етарлича қон етиб келмаслиги ҳам бу касалликни юзага чиқариши мумкин.

Атеросклероз касаллиги, яъни томирларда тиқин пайдо бўлиши, қон юришининг секинлашуви эркак саломатлиги учун хавфли. Қон таркибида холестериннинг кўпайиши, юқори қон босими ҳам жинсий аъзо фаолиятига зарар етказади.

  1. Турмуш тарзидаги омиллар ва ҳиссий омиллар

Эр ва хотин ўзаро шахсий муносабатлар чоғида ўзларини маълум даражадаги ҳис-ҳаяжон қуршовида сезишлари керак. Бу ҳолатни инсондаги ҳисларнинг унинг хоҳишига нисбатан муносабати дейиш мумкин. Агар одамда бирор ҳиссий тартибсизлик бўлса, бу унинг романтик туйғуларини ҳис қилиш қобилиятини сўндиради.

Руҳий сиқилиш ва хафақонлик, дарғазаблик жинсий аъзо фаолиятига жиддий таъсир кўрсатади. Тушкунлик хафақонликни, умидсизликни, ҳафсаласизликни бошлаб келади. Тушкунлик сабаб юзага келган толиқиш ҳам оиладаги жинсий муносабатларни издан чиқариши мумкин.

Хавотир, жонсараклик ҳам бу борада жуда зарарли одат.

Гиёҳванд моддалар жинсий фаолиятга нуқта қўйувчи ашаддий оғулардир. Шу билан бирга, ичкиликбозлик иллати ҳам олат заифлигига сабаб бўлади.

Биз кейинги, шу мавзуга оид мақолаларимизда эркакларда мазкур касалликларнинг юзага келиши ва уларнинг олдини юзасидан илмий исботини топган тавсия ва маълумотларни бериб борамиз.

Ҳар бир эркакнинг омадини берсин!