Саломатлик

ЖЧ-2018: Ўзбекистон терма жамоаси рақиблари аниқланди

Хабарингиз бор, бугун Тошкент вақти билан соат 13.30 да Малайзия пойтахти Куала-Лумпур шаҳрида 2018 йил Россия майдонларида бўлиб ўтадиган футбол бўйича жаҳон чемпионати саралашининг 3-босқичи учун қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтди. Маросимда футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасининг гуруҳдаги рақиблари номи ҳам маълум бўлди.

Қуръа натижаларига кўра, ватанимизнинг бош жамоаси А гуруҳида ўз ўйинларини ўтказади. Гуруҳда Эрон, Жанубий Корея, Хитой, Қатар ва Сурия терма жамоалари ғолиблик учун кураш олиб боради. Гуруҳдаги биринчи ва иккинчи ўрин соҳиблари тўғридан-тўғри йўлланмани қўлга киритади. Учинчи ўрин эгаси эса кейинги гуруҳдаги ҳудди шундай ўрин соҳиби билан плей-офф ўйинларида қатнашади.

Самвел Бабаян бошчилигидаги Ўзбекистон миллий футбол терма жамоаси саралашнинг биринчи ўйинини ўз уйида шу йилнинг 1 сентябрь куни Сурия термасига қарши ўтказса, сўнгги турда 2017 йил сентябрь ойида Тошкентда Жанубий Корея қарши майдонга тушади.

1-тур, 1 сентябрь 2016 Ўзбекистон – Сурия

2-тур. 6 сентябрь 2016  Қатар – Ўзбекистон

3-тур. 6 октябрь 2016  Ўзбекистон – Эрон

4-тур. 11 октябрь 2016  Ўзбекистон – Хитой

5-тур. 15 ноябрь 2016  Жанубий Корея – Ўзбекистон

6-тур. 23 март 2017  Сурия – Ўзбекистон

7-тур. 28 март 2017  Ўзбекистон – Қатар

8-тур. 13 июнь 2017  Эрон – Ўзбекистон

9-тур. 31 август 2017  Хитой – Ўзбекистон

10-тур. 5 сентябрь 2017  Ўзбекистон – Жанубий Корея

В гуруҳидан Австралия, Япония, Саудия Арабистони, БАА,Таиланд жамоалари ўрин олди.