Биласизми?

Фото: Паралимпиячилар тақдирланди

22 сентябрь куни Олимпия шон-шуҳрати музейида Ўзбекистон паралимпия термасини тақдирлашга бағишланган тантанали маросим бўлиб ўтди. Бу ҳақда Gazeta.uz ёзмоқда.

Бош вазир ўринбосари Адҳам Икрамов ва Миллий олимпия қўмитаси раҳбари Мираброр Усмонов тадбирни кириш сўзи билан очиб берди. Фахрий меҳмонлар Паралимпия ғолиб ва совриндорларига пул мукофоти сертификатлари ҳамда «Малибу» автомобили калитларини тақдим этди.

Спортчилар номидан сузувчи Фотимахон Амилова, дзюдочи Феруз Саидов, енгил атлетикачи Миран Сахатов ҳамда Ўзбекистон Миллий паралимпия ассоциацияси раиси ўринбосари Умид Аҳмеджанов сўзга чиқиб, раҳбарият ва Ўзбекистон халқига миннатдорчилик билдирди.

XV ёзги Паралимпия ўйинлари Рио-де-Жанейрода 18 сентябрда ўз якунига етди. 32 кишидан иборат Ўзбекистон спорт делегацияси 31 медаль билан медаллар сони бўйича 16-ўринни банд этди.

Фото

2kwkbS14745293425425_b 4PbSFO14745295613767_b 5o7pgG14745298154017_b a3uRAz14745294653077_b dkbJ9714745294205502_b KF7psL14745293222161_b Oqpb1K14745294320402_b PnreOH14745295226993_b RuOGO314745293643244_b UEcZQ114745294003604_b VcTmh114745300414836_b XdJ1tc14745293851831_b