Биласизми?

Эркак учун энг зарур 100 хислатдан 10 таси

  1. Галстук ўраш

Ҳатто миллионер ёки мансабдор шахслар қаторида бўлмасангиз ҳам, галстук ўраш ва уни тақишдан хабардор бўлишингиз айни муддао. Тўй-ҳашам, ишга кириш учун суҳбат, фарзандингиз мактаб ёки университетга чиққанида, бир кун албатта бу уқувингиз керак бўлиб қолади. Қачонгача акангиз, онангиз ёки опангиздан илтимос қилиб юрмоқчисиз?

  1. Гулхан ёқиш

Гарчи, одамзод иситиш тизимларининг замонавий усулларини кашф қилган бўлса ҳам, ҳануз ўзини олов атрофида исинишдан тўхтата олгани йўқ. Очиқ осмондаги юлдузлар остида, салқин тун бағрида ва гуриллаб ёнаётган гулхан атрофида самарали дам олиш, кези келганда унда бирор таом тайёрлашнинг гашти ҳузурбахшдир. Гулхан ёқиб бўлгач, унинг устини тупроқ билан ёпишни ҳам унутманг.

  1. Оёқ кийимини ялтиллатиб юриш

Оёқда ярашиб турган туфли келишган қад-қоматнинг кўркини очади. Эркак ғоз юриб борар экан, ҳар замонда топ-тоза оёқ кийимига кўзи тушса, ўзига бўлган ишончи ошади. Сиз ҳам ёнингизда мўъжаз туфли мойлагич қутичани олиб юришга одатланинг. Душманнинг аввал сизнинг оёғингизга  қарашини унутманг.

  1. Китоб ўқиш

Китобни очинг. Сўз ва жумлаларни ўқишга киришинг. Сўнг ўзингизни тўхтатишингиз қийин бўлади. Саводли бўла туриб, китоб ўқимаганнинг саводсиздан нима фарқи бор? Мутолаа эркак учун зарур фазилат – кенг дунёқарашни шакллантиради. Фарзандларингиз маърифатли инсонлар бўлишини истасангиз, уйингизда кутубхона тутишни одат қилинг. Китобсиз уйнинг жонсиз танадан нима фарқи бор?

  1. Машинани ёндаш жойлаштириш

Автомобиллар тобора кўпайиб, тирбандлик ошаётган бу замонда машинани бошқа бир машинага ёндаш ва қулай қилиб жойлаштириш эркакнинг чинакам санъатидир. Бу билан нафақат машинангизни асраган бўласиз, шу билан бирга, бошқаларнинг сўкишини эшитишдан ҳам ўзингизни ҳимоя қиласиз.

  1. Коммунал носозликларни тузатиш

Буни турмуш деб қўибди: кутилмаганда, ярим тунда крандан сув оқиб, тошиб кетиши ҳам ҳеч гап эмас. Буни тузатиш қўлингиздан келади. Фақат уйда зарур асбоб ва буюмларни доимо тайёр қилиб қўйишни одат қилинг.

  1. Латифа айтиш

Шундай пайтлар бўладики, оддий сўзлар забт этмаган эътиборни ҳазил-мутойиба билан қўлга киритиш мумкин. Айниқса, эркаклар даврасида латифа айтиш қобилияти қўл келади ва сизга бўлган ҳурматни шакллантиради.

  1. Тош кўтариш

Тош кўтариш техникасини билиш маҳорати буюмларни ердан силжитиш зарур бўлиб қолганида айни муддао. Шу билан бирга, бу спорт тури бўртма мускуллар ва чиройли қоматнинг шаклланишига ҳам ёрдам беради.

  1. Ёддан шеър ўқиш

Кези келганида 4 мисра чиройли шеър билан сониялар ичида катта ҳурматга эришиш мумкин. Шеър ўқиб турганингизда тингловчи сизнинг оқкўнгил инсон эканингизни ҳис қилади. Сўз қудрати муҳим сифатингизга айланади.

  1. Кўмирда кабоб пишириш

Инсонлар миллион йиллар давомида олов, минг йиллардан буён кўмирда кабоб пишириб келмоқдалар. Кўмир пазандадан унга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлишни ва маҳоратни талаб қилади. Мазали таъмга эга бўлган, кўмирда пишган таомни тановул қилган кишининг овқатнинг "муаллифи"га бўлган ҳурмати янада ошади.