Биласизми?

Апрелда туғилган машҳур инсонлар

Баҳор фаслининг иккинчи ойи—апрелда таваллуд топган, дунё илм-фани, маданияти, спорти ривожига муносиб ҳисса қўшган ва қўшаётган шахслар—саркардалар, шоир-ёзувчилар, олимлар, жамоат арбоблари, актёр ва қўшиқчилар ҳамда спортчилар кўпчликни ташкил этади. Улар билан танишиб, апрель ойида туғилган эркаклар орасида нуфузли шахслар жуда кўп эканига амин бўласиз.

3-april-2016-calendar

1 апрелда туғилганлар

1809 йил. Рус ёзувчиси Николай Гоголь

1815 йил. Немис сиёсий арбоби Отто фон Бисмарк

2 апрелда туғилганлар

1805 йил. Даниялик машҳур ёзувчи, шоир ва эртакчи Ханс Христиан Андерсен

1840 йил. Таниқли француз адиби Эмиль Золя

1875 йил. «Крайслер» корпорацияси асосчиси Уолтер Крайслер

1927 йил. Машҳур венгер футбол юлдузи Ференц Пушкаш

 3 апрелда туғилганлар

1958 йил. Америкалик актёр, Болдуинлар сулоласи вакили Алек Болдуин,

1961 йил. Голливуд киноюлдузи Эдди Мерфи

4 апрелда туғилганлар

1862 йил. Рассом ва шоир Леонид Пастернак

5 апрелда туғилганлар

1588 йил. Инглиз файласуфи ва математиги Томас Гоббс,

1784 йил. Немис композитори, скрибка устаси, дирижёр ва  биринчи дирижёрлар таёқчасини қўллаган Луи Шпор,

1976 йил. Испан футболчиси Фернандо Морьентес

 7 апрелда туғилганлар

1889 йил. Чилилик шоира, Нобель мукофоти соҳибаси Габриэла Мистраль,

1939 йил. Америкалик кинорежиссёр Френсис Форд Коппола,

1954 йил. Машҳур киноюлдуз,  режиссёр ва продюсер Жеки Чан,

1964 йил. Янги Зеландиялик таниқли актёр Рассел Кроу

 8 апрелда туғилганлар

1938 йил. БМТнинг собиқ Бош котиби Кофи Аннан

 9 апрелда туғилганлар

1336 йил. Буюк ўзбек саркардаси, жамоат арбоби Соҳибирон Амир Темур

1986 йил. Таниқли ўзбек футболчиси, Тожиевлар сулоласининг кенжа вакили Фарҳод Тожиев

 10 апрелда туғилганлар

1847 йил. АҚШлик машҳур журналист Жозеф Пулицер

1894 йил. Атоқли ўзбек адиби Абдулла Қодирий

1951 йил. Айкидо спорт тури устаси, таниқли киноактёр Стивен Сигал

1973 йил. Машҳур бразилиялик футбол юлдузи Роберто Карлос

 11 апрелда туғилганлар

1755 йил. Атоқли инглиз варчи, апендицит ҳамда Паркинсон касаллиги, яъни кучли қалтироқли фалаж касаллигини аниқлаган олим Жеймс Паркинсон

1908 йил. Япониянинг йирик «Sony» компанияси асосчиларидан бири Масару Ибука

1948 йил. Машҳур италиялик футбол мураббийи Марчелло Липпи

 13 апрелда туғилганлар

1743 йил. АҚШ сиёсий давлат арбоби Томас Жефферсон

1892 йил. Шотланд физиги, радар қурилмаси ихтирочиси Роберт Уотсон-Уатт

1906 йил. Ирландиялик адиб, Нобель мукофоти соҳиби Сэмюэл Беккет

1960 йил. Таниқли немис футболчиси ва муараббий Руди Фёллер

1963 йил. Машҳур шаҳмат устаси, бир неча карра жаҳон чемпиони Гарри Каспаров

 15 апрелда туғилганлар

1452 йил. Машҳур италиялик рассом, ҳайкалтарош, муҳандис ва олим Леонардо да Винчи

1707 йил. Математик, механик, физик ва астраном Леонард Эйлер

1878 йил. Ёзувчи, олим, жамоат арбоби Садриддин Айний

1952 йил. Атоқли диний уламо, ислом дини ривожига катта ҳисса қўшган ўзбек олими Шайх Муҳаммад Юсуф Муҳаммад Содиқ

16 апрелда туғилганлар

1867 йил. Америкалик ихтирочи, ака-ука Райтларнинг каттаси Уилбер Райт

1889 йил. Машҳур киноактёр ва режиссёр Чарли Чаплин

 19 апрелда туғилганлар

1832 йил. Испан адиби, Нобель мукофоти соҳиби Хосе Эчегарай-и-Эйсагирре

1912 йил. Америкалик физик-кимёгар, плутоний кашфиётчиси, Нобель мукофоти соҳиби Гленн Теодор Сиборг

1972 йил. Бразилиялик машҳур футболчи Ривалдо

 20 апрелда туғилганлар

1889 йил. Немис сиёсат ва жамоат арбоби Адольф Гитлер

 21 апрелда туғилганлар

1864 йил. Немис иқтисодчиси ва тарихчиси, замонавий социология асосчиси Макс Вебер

1985 йил. Футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси аъзоси Анзур Исмоилов

22 апрелда туғилганлар

1724 йил. Атоқли неми файласуфи Иммануил Кант

1854 йил. Бельгиялик сиёсат арбоби, тинчлик йўлидаги хизматлари учун Нобель мукофоти билан тақдирланган Анри Лафонтен

1899 йил. Рус адиби Владимир Набоков

1937 йил. Америкалик актёр ва режиссёр Джек Николсон

1978 йил. Ўзбекистон миллий футбол терма жамоасининг собиқ аъзоси Хайрулла Каримов

1982 йил. Бразилиялик машҳур футбол юлдузи Кака

 23 апрелда туғилганлар

1564 йил Атоқли инглиз адиби Уильям Шекспир,

1858 йил. Немис физиги 1918 йилги Нобель мукофоти соҳиби Макс Планк

1902 йил. Исландиялик адиб, 1955 йилги Нобель мукофоти соҳиби Хальдоур Кильян Лакснесс

1918 йил. Таниқли рус киноактёри Георгий Вицин

1930 йил. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган фан арбоби, адабиётшунос, филология фанлари доктори Лазиз Қаюмов

 25 апрелда туғилганлар

1840 йил. Рус композитори ва дирижёри Пётр Чайковский,

1873 йил. Микробиолог олим, юқумли бактериялар соҳасидаги йирик тадқиқотчи Феликс Д’Эрель

1874 йил. Италиялик радиотехник, Нобель мукофоти соҳиби Гульельмо Маркони

1928 йил. Рус киноактёри Юрий Яковлев

1940 йил. Америкалик таниқли кино ва театр актёри Аль Пачино

 26 апрелда туғилганлар

1798 йил. Таниқли француз рассоми Эжен Делакруа

1886 йил. Татар халқ шоири Абдулла Тўқай

1900 йил. Америкалик физик олими ва сейсмолог Чарльз Фрэнсис Рихтер

1938 йил. Ўзбекистон халқ шоири Жамол Камол

1954 йил. Ўзбекистон халқ шоири Муҳаммад Юсуф

1974 йил. Ўзбекистон Республкасида хизмат кўрсатган артист Илҳом Фармонов

 27 апрелда туғилганлар 

1759 йил. Инглиз ёзувчиси Мэри Годвин

1791 йил. Америкалик рассом, Морзе алифбоси кашфиётчиси Сэмюэл Морзе

1820 йил. Инглиз файласуфи ва социологи Герберт Спенсер

1896 йил. Америкалик кимёгар, синтетик полимер, яъни нейлонни кашф этган олим Уоллес Хьюм Карозерс

1927 йил. Таниқли рус комик актёри Евгений Моргунов

28 апрелда туғилганлар

1753 йил. Немис кимёгари, қанд лавлагидан биринчи бўлиб спирт ва уксус олишга эришган Франц Ахард

1916 йил. Италян автосаноатчиси Ферруччио Ламборжини

1973 йил. Ўзбекистон Респубикасида хизмат кўсатган артист Рашид Холиқов

 30 апрелда туғилганлар

1857 йил. Швецар психитари, шизофрения атамасини биринчи бўлиб фанга киритган олим Эйген Блейлер,

1967 йил. Таниқли рус қўшиқчиси Филипп Киркоров.