Тошкент шаҳридаги туман ИИБлари тугатиладими?

Тошкент шаҳридаги туман ИИБлари тугатиладими?

Ўзбекистон Республикасининг Президенти Шавкат Мирзиёев 2018 йилнинг 14 февраль куни бу борадаги қарорни имзолаган.

Президент томонидан имзоланган №3528-сонли ушбу қарорда Тошкент шаҳар ИИББ тизимидаги барча, яъни 11 туман ИИБларининг номи Ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси деб юритилиши таъкидланган.

«UzNews» нашрининг Тошкент шаҳар ИИББдаги ишончли манбаси хабарига кўра, шунинг учун ҳам энди, мисол учун Юнусобод туман Ички ишлар бўлими эмас, балки Юнусобод тумани ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси деб номланади.