Технологиялар сайти Terabayt.uz Android иловасини ишга туширди

Технологиялар сайти Terabayt.uz Android иловасини ишга туширди

Ахборот технологиялари янгиликлари ҳамда «Малика» савдо мажмуасидаги электроника маҳсулотлари нархлари билан таништириб борувчи Terabayt.uz сайти Android қурилмалари учун ўз мобиль иловасини ишлаб чиқди.

Иловани Play Store ресурсидан юклаб олиш мумкин:  Terabayt.uz иловаси

Илова замонавий технологияларнинг барча соҳаларига тегишли энг сўнгги янгиликлар, тавсиф ва нархлардан хабардор бўлиб туриш имкониятини беради. Сайт хабарларини иловада бўлимлар орқали кўриш, мақолаларни кейинроқ ўқиш учун танлаб олиш ҳамда ўзингизга ёққан хабарларни ижтимоий тармоқлар орқали дўстларингизга улашиш имконияти мавжуд.

Шунингдек, иловада қуйидаги қулайликлар бор:

— Янгиликларни оффлайн мутолаа қилиш (бунинг учун интернет бор пайти хабарларни юклаб олиш керак);

— Расм сифатини танлаш (интернет трафигини тежашга ёрдам беради);

— Wi-Fi,  мобиль тармоқ ёки танлов асосида расмларни юклаб олиш;

— Расмларни кешлаш (интернет трафигини тежаш ва хабарларни тез очишга ёрдам беради);

— Янгиликлар ҳақида пуш-хабарномани ёқиш ёки ўчириб қўйиш мумкин.

Иловани юклаб олиш учун манзил: Terabayt.uz иловаси