Тадқиқот: уй ишларида турмуш ўртоғидан ёрдам оладиган аёл жинсий муносабатда фаол бўлади

Тадқиқот: уй ишларида турмуш ўртоғидан ёрдам оладиган аёл жинсий муносабатда фаол бўлади

Мазкур мақола руҳшунос ва журналист Даниэль Миллер томонидан ёзилган ҳамда илмий қарашларга асосланган.

Оталар ва оталикка бағишланган www.fatherly.com сайтида эълон қилинган мақолани мутолаа қилгач, уни сизнинг эътиборингизга тақдим этиш ёки этмаслик ҳақида бир фурсат мулоҳаза қилиб кўрдик. Бу мақола инсон танасининг биокимёвий ҳолатига оид илмий асослангани боис, уни диққатингизга ҳавола қиламиз.

Кўпчилигимиз ишдан келиб чойни ичгач, телевизордан бўшамаймиз. Дам олиш кунлари эса ўзимиз билан банд бўлиб қоламиз. Камдан-кам эркаклар бўш вақтида аёлига қарашишга одатланганлар. Уй юмушлари билан банд эркакларни кимдир оқлайди, кимдир эса қоралайди. Баъзида идишларни ювиб қўйиш, болага қараш, кези келганда гўдакни ухлатиш, уйларни тозалаш каби ишларни амалга ошириш орқали эркак аслида аёлига муҳаббат ва ғамхўрлик ҳадя қилаётган бўлади. Шу билан бирга, эркакнинг бу одати оилада жинсий алоқаларнинг фаоллигига сабаб бўлади.

Наҳотки?!

Ҳа! Бу илмий исботини топган далил. Аёл кишининг танасида окситоцин деган гормон мавжуд. Аёл киши фарзанд дунёга келтирганида, уни эмизаётганида, яқинлик қилганида унинг танаси ушбу гармонни ишлаб чиқаради. Уни «Меҳр-муҳаббат ва ғамхўрлик гармони» ҳам дейишади. Яъни, турмуш ўртоғига, болаларига ғамхўрлик қилиш ва меҳрибонлигини намойиш этиш ҳам мазкур гармоннинг ишлаб чиқарилишига сабаб бўлади.

Тасаввур қилинг, аёлингиз танасида окситоцин гармони тўпланадиган махсус челакча бор ва бу челакчанинг бирор жараён туфайли «меҳр-эътибор» гармонига тўлиб қолиши бошқа бир жараённи тўсиб қўяди. Мисол учун, аёлингиз окситоцинни бола эмизишдан, сизга ва оилага ғамхўрликдан олиб, челакчани тўлдириб қўйса, бу жараён унинг сиз билан интим муносабатларга киришишингизга тўсқинлик қилиши мумкин. Аёл киши оиласига ўзини қанча кўп бағишласа, шунча кўп окситоцин ишлаб чиқаради ва челакча тўлади. Натижада мазкур гармоннинг муҳим манбаи бўлган жинсий муносабатга ҳожат қолмайди. Охир-оқибат, уларнинг турмуш ўртоқлари аёллари билан жинсий муносабатларидан нолий бошлашади.

Агар сиз турмуш ўртоғингиз билан интим алоқаларда фаол муносабатда бўлиш тарафдори бўлсангиз, унда аёлга уйдаги барча ишни қилиши учун шароит яратманг. Яъни, аёлдаги ўша «эътибор челаги»нинг тўлиб қолишига йўл қўйманг.

Қандай қилиб? 

Бу оддий. Барча ишни ҳам, яъни майда-чуйда юмушларни аёлингизга ташлаб қўйманг. Ўзингиз қила оладиган вазифаларни турмуш ўртоғингиз елкасига ташламанг. Баъзида кийим-кечакларингизни ўзингиз йиғиштиринг, таомдан кейин столни фарзандларингиз билан бирга йиғишни одат қилинг. Оёқ кийимларни тартиблашга одатланинг, чангюткичдан фойдаланиш эса сизга чўт эмас. Аёлингизни кузатиб туринг, у қилаётган қайси ишларни сиз ҳам бажара олишингизни аниқланг ва кейин енг шимаринг.

Бу эса аёл танасидаги окситоцин миқдорини камайишига олиб келиб, охир-оқибат аёл «челакчани» гармонга романтик лаҳзалар ёрдамида тўлдиришга ҳаракат қилади. Шу орқали оилада соғлом интим муносабатлар шаклланишига эришиш мумкин.