СИЗГА ҚАЙСИ МАШИНА МУНОСИБ

СИЗГА ҚАЙСИ МАШИНА МУНОСИБ

Бугунги замонда ҳар ким ўз хоҳиши, орзусидаги машина олиш имконига эга. Замонавий автомобил бозорида сизга ўзингиз истаган барча турдаги машинани танлаб беришади. Буни қарангки, мунажжимлар ҳатто машиналар ва буржлар мутаносиблигини ҳам хисоблаб чиқишибди.

ҚЎЙ. қўрқмас ва ўз кучига ишонган, ҳамма борада биринчи бўлишга интилган қўй учун Феррари, Ауди ТТ ва иложи бўлса спорт русумидаги машиналар жуда мос. Агар у қизил рангда бўлса айни муддао. қўйнинг оригинал ва ўзига хослиги машинанинг ҳам шундай бўлишини тақозо этади. Темир-бу буржнинг метали, шу боис машинасиз унга қийин.

БУЗОҚлар ҳаётда материалист бўлганликлари боис кўпинча эгасига ишонч ва хотиржамлик бахш этувчи Опел ёки Сааб машиналарини танлашади. Лекин Бузоқ саранжом машина Фордни танлагани маъқул, у рўзғорда жуда қулайдир. Бузоқлар машина харидига худди уйланиш каби жиддий қарайди, чунки бу бир умрга. Тежамкор ва уйим-жойим дегувчи бу бурж вакиллари машиналарига ҳам эътиборли бўлиб, уни тоза сақлашга интилишади.

ЭГИЗАКЛАРга феъл-атворларига кўра Ауди машинаси мос. Гап шундаки улар мусиқани варанглатиб, бутун дунёдан узилиб юришни ёқтиришади. қулоқлар остида шамол ўйнаши эса машина катта тезликка эга бўлсагина бўлади. Шунингдек Мерсурй ҳам яна бир ажойиб вариантдир.
ҚИСҚИЧБАҚА. Камтаргина қисқичбақа ишончли модел масаланВолксвагенни танлайди. Шу билан бирга ватанпарвар бўлганлиги учун ўзимизда ишлаб чиқарилаётган машиналар ёнидан ҳам бефарқ ўтиб кетолмайди. Унинг учун энг муҳими бу ўзи ва машинадагиларнинг хавфсизлиги, шу боис хавфсизлик камари, қутқарув ёстиғи, яхши тормозларни ҳурмат қилади, шу билан бирга машинанинг сигнализатсияси ҳам сифатли ва ишончли бўлмоғи даркор.
АРСЛОНлар учун машина бу қиммат ўйинчоқдир, бу унинг муҳаббати нечоғлик кучли ва романтиклигига боғлиқ. Унга бу борада Италя машинаси Алфа Ромео тўғри келади. Агар Арслонимиз даҳшатли ва зўравон бўлса унга Жагуар, қитмир ва зараркунанда бўлса Скода мосдир. Ақлли, ўзини “олтин” ёшлар сафига қўйгувчи Арслон учун эса мақбул ечим бу Садилас.
ПАРИЗОД. Табиатни асраб, йўл ҳаракати қоидаларига амал қилиб, қонунларни ҳурмат қиладиган Паризодлар учун энг мақбул машина бу Киа ёки Тоёта. Паризодлар уни бузиб, қайта йиға олишади, шу билан бирга автомобилини янаям мустаҳкам, ишончли қилиш учун ҳаракат қилишади.

ТАРОЗИларнинг орзуси элита, презентабел машиналар, масалан, Роллс-Ройс ёки бўлмаса Линколн, бироқ Мерседесга ҳам йўқ демайди. Машинадан талаб этиладигани шинамлик ва яхши рессорлар: профессионал ҳайдовчи ва кондитсионердир.

ЧАЁНлар ҳаётда ҳамма нарсани синаб кўришга одатланишган, улар ўз машиналарини ҳам турли вазиятлар, халокатли ҳолатларга бошлаб синаб кўришади. У севган машиналар бу Порсче ёки БМВ.
ЎҚОТАР. Озгинага ҳам қаноат қилувчи Ўқотарлар ўзлари учун нарҳи арзонроқ автомобилларни танлашади, улар токи тўкилиб тушмагунча эгасига хизмат қилиши даркор. Аслида бу бурж вакиллари танишлари олдида мақтанса бўладиган шохона автоларни маъқул кўришади.
ТОҒ ЭЧКИСИ жуда талабчан ва қулайлик тарафдори бўлганликлари боис улар анъанавий классик моделларни, жумладан Жееп Черокее ёки Волксвагенни танлашади. Қайсар Тоғ эчкилари ўз машиналарини ўнқир-чўнқирликларга эга оғир йўллар, баландликлар сари бошлаб, йўл йўқ жойлардан ҳам юриб кетаверади. Шу боис унга мос машина чидамли ва узоқ умр кўрадиган бўлиши керак.
ҚОВҒА – тезликни ёқтиради. Бу Ламборгҳини кабриолети ёки юқори тезликли Субару Импреза Турбодир. Машина тез юриши ва унда турли экзотик қулайликлар бўлиши шарт.
БАЛИҚларнинг машинаси тозаликдан ялтираши, бироз ғалати-фантастик бўлмоғи даркор. Бошқаларга ўхшамай, кўпроқ сув ости қайиғини эслатувчи Бугатти Балиқларга ёқадиган, у эгалик қилса бўладиган мўъжизавий автодир.