Шавкат Мирзиёев собиқ бош прокурор кимдан қанча пора олганини айтди

Шавкат Мирзиёев собиқ бош прокурор кимдан қанча пора олганини айтди

Президент Шавкат Мирзиёев 17 март куни Самарқандда қилган маърузасида собиқ бош прокурор Рашиджон Қодиров ўз қўл остидагилардан ҳар ойда катта миқдорда пора олиб келгани учун қамалганини таъкидлади.

“Бош прокурорни нега қамадим? Ҳаммаси ўғри эди. Ҳар бир туман прокурори қанчадан пул берганини булбулдек сайраб ётибди турмада. Самарқандда ҳам 7 туман прокурори ҳар ойда бериб турган. Ҳар ойда 2 минг доллардан берган, прокурор бўлиш учун 35-40 минг доллардан берган. Тайлоқ тумани прокурори 40 минг берган бўлса, бу пулни қайтариши учун Тайлоқни сотиши керак-ку? Мана қандай вазиятда яшаганмиз”, деб иқтибос келтирди президент сўзларидан «Kun.uz» нашри.

Мирзиёев ўз сўзида давом этар экан: «Қўлимиз калта эди, бир-иккита ташкилотлар бор эди. Ғўддайиб, атрофимизда пойлаб юрарди. Ўзлари энг катта ўғри эди. Бу ҳам ҳақиқат”, деб айтди.