Сервер Жепаров фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин

Сервер Жепаров фаолиятини Эронда давом эттириши мумкин

Ўзбекистон терма жамоаси ва «Локомотив» клуби ярим ҳимоячиси Сервер Жепаров фаолиятини яна хорижда давом эттириши кутилмоқда. Бу ҳақдаги хабарлар республикамиз спорт нашрларида эълон қилинди, деб ёзади Uz24.uz.

Хабарларга қараганда, Эроннинг «Истиқлол» клуби Жепаровга 1,5 йиллик шартнома таклиф қилиши мумкин.

Сервер Жепаров фаолияти давомида Жанубий Корея, Саудия Арабистони клубларида тўп сурган. Айни пайтда футболчи «Локомотив» сафида БААдаги ўқув-йиғин машғулотларида иштирок этмоқда.