Сентябрда Тошкентда SCHNEIDER GROUP ваколатхонаси очилади

Сентябрда Тошкентда SCHNEIDER GROUP ваколатхонаси очилади

Сентябрда Тошкентда SCHNEIDER GROUP ваколатхонасининг тантанали очилиш маросими бўлиб ўтади, деб хабар беради Kun.uz

Ўзбекистонга иқтисодиётнинг турли соҳаларида фаолият кўрсатаётган немис компанияларининг вакиллари ташриф буюради. Ушбу амалий сафарнинг ташаббускори – SCHNEIDER GROUP.

Хорижий ишбилармонлар Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, Иқтисодиёт вазирлиги ва Савдо-саноат палатасида музокаралар олиб бориш учун келади.

Дастурда, шунингдек, бир қатор ишлаб чиқаришларга бориш, республикадаги иқтисодий салоҳият, инвестиция имкониятлари ва бизнес муҳит билан танишиш, ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг истиқболларини муҳокама қилиш борасида режалар ҳам бор.

SCHNEIDER GROUP 2003 йилда ташкил этилган. Россия, Қозоғистон, Беларусь, Украина, Польша, Ўзбекистон ва Арманистон ҳудудида бизнесни яратиш ва ривожлантириш учун зарур бўлган бэк-офис хизматларини тақдим этади.