Самарқанддаги автобус ва трамвай бекатларида «Мобил кутубхона» ташкил этилди

Самарқанддаги автобус ва трамвай бекатларида «Мобил кутубхона» ташкил этилди

Самарқанд вилояти ахборот-кутубхона маркази томонидан Самарқанд шаҳридаги автобус ва трамвай бекатларида «Мобил кутубхона» ташкил этилди. Бу ҳақда Daryo.uz хабар бермоқда.

Йўловчилар виртуал кутубхонадан ўз смартфонлари орқали китобларнинг электрон нусхасини QR-кодни киритган ҳолда бепул юклаб олиши мумкин.

Айни пайтда шаҳардаги бекатларга миллий ва жаҳон адабиётининг 200 дан ортиқ нодир китоби муқоваси сурати ва QR-коди жойлаштирилган. Йўловчилар ушбу кодни сканерлаб, электрон китобни, шунингдек, унинг аудиоёзувли вариантини телефони хотирасига бепул юклаб олади. Мобил кутубхоналаримизни босқичма-босқич кўпайтириш ва китоб фондини бойитишни режалаштирганмиз.

У.Тўлқинов, Самарқанд вилояти ахборот-кутубхона марказининг биринчи тоифали кутубхоначиси