Қуръон мусобақаси ғолибларига автомобиль ва Ҳажга йўлланма берилади

Қуръон мусобақаси ғолибларига автомобиль ва Ҳажга йўлланма берилади

«Ўзбекистон Қуръон мусобақаси-2018»нинг республика босқичи Олмазор тумани Талабалар шаҳарчасидаги «Ёшлар иттифоқи» маданият саройида бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берилган эди.

Маълумотларга кўра, мусобақанинг Ҳифз йўналиши бўйича 1-ўрин соҳибига Президент совғаси сифатида автомобиль, Тиловат йўналиши ғолибига Ҳаж йўлланмаси берилади, деб ёзмоқда Xabar.uz нашри.