Қарзи йўқлиги тўғрисидаги маълумотномани солиқ органига бормасдан олиш мумкин бўлди

Қарзи йўқлиги тўғрисидаги маълумотномани солиқ органига бормасдан олиш мумкин бўлди

Юридик шахслар, жисмоний шахслар ҳамда якка тартибдаги тадбиркорлар солиқ органларига бормасдан солиқ қарзлари ва бошқа мажбурий тўловлар йўқлиги тўғрисида маълумотномани Ягона давлат интерактив хизматлари портали (ЯДИХП) орқали олишлари мумкин бўлди, деб хабар берди UZINFOCOM.

«Мазкур онлайн хизмат ўз ноёб рақамига эга ва ҳар қандай талабга жавоб бериши мумкин. Маълумотнома берилган органнинг тўғридан-тўғри солиқ органларининг маълумотлар базасидан тақдим этилган маълумот тўғри эканини текшириш имкони мавжуд», — дейилади хабарда.

Хабарда айтилишича, мол-мулкка эга бўлган шахслар ушбу хизматдан фойдаланишлари мумкин.

Маълумотномани порталдан рўйхатдан ўтиб, «Хизматлар» бўлими орқали олиш мумкин.