Оқсарой қароргоҳи Ислом Каримов музейи сифатида иш бошлайди

Оқсарой қароргоҳи Ислом Каримов музейи сифатида иш бошлайди

Ўзбекистоннинг биринчи президенти Ислом Каримов учун хотира музейи Тошкент шаҳридаги Оқсарой қароргоҳи ҳудудида барпо этилмоқда. Бу ҳақда Sof.uz хабар бермоқда.

«Оқсарой» қароргоҳи Ислом Каримов музейига айлантирилиши ҳақида бир неча ой муқаддам хабарлар тарқалган эди. Эндиликда «Оқсарой» тез кунларда музей сифатида иш бошлаши маълум қилинмоқда.

Эслатиб ўтамиз Оқсаройнинг музейга айлантирилиши ҳақида ўтган ойда ҳам хабарлар тарқатилганди.