Онангизни рози қила оляпсизми?

Онангизни рози қила оляпсизми?

Айрим пайтларда онамизга бўлган ҳақиқий муносабатни аниқлашимиз учун ўз-ўзимизга айрим саволларни беришимиз лозим. Қуйида шундай саволлар келтирилган:

  • Охирги марта қачон ўз онангизни зиёрат қилдингиз?
  • Онангиз сиз билан бахтли деб ўйлайсизми?
  • Онангиз сизга мурожаат қилганида, “Уфф!” деганмисиз?

Парвардигорингиз, Унинг Ўзига ибодат қилишларингизни ҳамда ота-онага яхшилик қилишларингизни амр этди. Агар уларнинг (ота-онангизнинг) ёки ҳар иккиси сенинг қўл остингда кесалик ёшига етсалар, уларга қараб “уф” тортма ва уларнинг (сўзларини) қайтарма! Уларга (доимо) яхши сўз айт! Улар учун, меҳрибонлик билан, хорлик қанотини паст тут – хокисор бўл ва “Парвардигорим, мени (улар) гўдаклик чоғимдан тарбиялаб-ўстирганларидек, сен ҳам уларга раҳм-шафқат қилгин”, деб (ҳақларига дуо қил)!

Қуръон 17:23-24

  • Онангиз нимани ҳақиқатан истаётганлигини биласизми?
  • Онангизнинг оналари ҳақида қанча маълумот биласиз?
  • Онангиз сиз қилишизни истайдиган беш нарса нима бўлиши мумкин?

Абдуллоҳ ибн Амр Пайғамбаримиздан с.а.в. ривоят қиладики, у зот алайҳиссалом деди: “Аллоҳга ширк келтириш, ота-онага оқ бўлиш, одам ўлдириш ва ёлғон гувоҳлик бериш катта гуноҳлардандир”.
(Бухорий, Муслим)

  • Онангизни ҳафа ёки ҳурсанд қиладиган 3 нарса нима?
  • Онангиз билан ҳар куни неча дақиқа “ҳақиқий” суҳбат қиласиз?
  • Охирги марта қачон онангиз учун таом таёорлагансиз?
  • Қачон охирги марта онангизга совға ҳадя қилдингиз?

Оиша р.а. ривоят қиладиларки, Пайғамбаримиз Муҳаммад с.а.в. дедиларки: “Бир бирингиз билан совға алмашинглар, улар дилдаги ёмон туйғуларни кетказади”
(Термизий)

Қанча саволга ижобий жавоб бера олдингиз? Вақтни бекор сарфламасдан, уларни олдиларига боринг, кўнгилларига ҳуш ёқувчи ишларни қилиб, дуоларини олинг.

““Энди онажоним ҳаёт эмас, бу саволлардан нима фойда?” дейсизми? Улар учун Қуръон тиловат қилинг, уларни дўст-биродарларини зиёрат қилинг, ўз онангизни кўргандек бўласиз. Аллоҳ сиздан рози бўлсин!

[мессаге тйпе=»инфо» титле=»Маълумот»] Ушбу мақола аёл.уз сайтида 27 Август 2007 йил чоп этилган бўлиб сайт архивидан олинди.[/мессаге]

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/uzerkak