Ўзбекистонда паспорт ўрнига ID-карталар пайдо бўлиши мумкин

Ўзбекистонда паспорт ўрнига ID-карталар пайдо бўлиши мумкин

ID-карталар мамлакат ичида, паспорт эса фақатгина хорижда амал қилиши кўзда тутилмоқда.

Мазкур янгилик «Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дастури лойиҳасида кўзда тутилган.

Лойиҳада таъкидланишича, 2018 йил 1 июлдан миллий биометрик паспортдан фақат хорижда фойдаланиш кўзда тутилмоқда. Республика ҳудудида яшаш, ҳаракатланиш учун эса шахсни тасдиқловчи ID-картасини жорий этиш режалаштирилмоқда.