Ўзбекистонда имконияти чекланганлар учун махсус жиҳозланган автобуслар синовдан ўтказилади

Ўзбекистонда имконияти чекланганлар учун махсус жиҳозланган автобуслар синовдан ўтказилади

Беларусь Ўзбекистонга икки тажрибавий автобусини етказди. Бу табиий газда ишловчи «MAZLotos» русумидаги катта ва ўрта сиғимдаги тажрибавий автобуслардир. Kun.uz‘нинг хабар беришича, автобуслар 2018 йилнинг 8 февралида Тошкентга келтирилган.

Манбага кўра, бу автобуслар паст полли бўлиб, ногиронлар аравачалари ва жисмонан имконияти чекланган кишилар учун махсус жиҳозланган. Бу эса барча йўловчилар учун бирдек қулайлик яратади.

Автобуслар синови «Тошшаҳартрансхизмат» АЖ таркибига кирувчи автопаркларда бўлиб ўтади.