Ўзбекистонда Ҳаж сафарига чиқишни истовчилар учун талаблар кучайтирилди

Ўзбекистонда Ҳаж сафарига чиқишни истовчилар учун талаблар кучайтирилди

Ўзбекистон мусулмонлари диний идорасида Ҳаж сафарига чиқиш ниятида бўлганларга қўйиладиган талабларни эълон қилди. Бу ҳақда «Новости Узбекистана» хабар бермоқда.

Унда кўрсатилишича, эндиликда Ҳажга боришни истаганлар моддий таъминланган, маънавий етук бўлиши, дуоларни билиши ҳамда маҳаллага ёшлар диний таълими бўйича кўмак бериши лозим. Молиявий имкониятларини у Ҳаж сафарига сарфлаши лозим.

Бундан ташқари, Ҳажга борадиган аёлга эркак киши — эри, ака-укаси, ўғли ҳамроҳлик қилиши лозим.

Идорага кўра, олдин ҳожилар орасида касаллар ва камбағаллар кўп эди. Фатвода айтилишича, илгари уларни маҳаллада обрў топишни ёки ота-онаси олдида бурчини адо этишни истаган фарзандлари Ҳаж сафарига юборган.