Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида эркин транзит режимини кафолатловчи ҳужжат кучга кирди

Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасида эркин транзит режимини кафолатловчи ҳужжат кучга кирди

2017 йилнинг 30 декабр куни Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан Қирғизистон Республикаси Ҳукумати ўртасида 1996 йил 4 сентябрдаги халқаро автомобил қатновлари тўғрисидаги Битимга ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги Баённома кучга кирди, деб хабар қилди Ўзбекистон ТИВ матбуот-хизмати.

Мазкур ҳужжат 2017 йил 6 октябр куни Тошкент шаҳрида имзоланган. Баённома ҳукуматлараро битимни қўллаш кўламини кенгайтириш орқали транспорт коммуникациялари соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада чуқурлаштириш мақсадида қабул қилинган.

Ҳужжатга кўра, томонлар ўз давлатлари ҳудудида эркин транзит режимини бир-бирига тақдим этадилар ва кафолатлайдилар, шунингдек, «Тошкент — Андижон — Ўш — Иркештам — Қашғар» автомобил йўналиши бўйлаб ташиш учун қулай шарт-шароитлар яратадилар.