Ўзбекистон миллий терма жамоаси Дания U-23 билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси Дания U-23 билан ўртоқлик учрашуви ўтказади

Ўзбекистон миллий терма жамоаси 21–24 январь кунлари Бирлашган Араб Амирликларида навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини ўтказади, деб хабар беради Sof.uz, ЎФФ расмий сайтига асосланган ҳолда.

Ўзбекистон Футбол Федерацияси ва Дания Футбол Федерациясининг ўзаро келишувига кўра, йиғин доирасида терма жамоамиз 22 январь куни Дубай шаҳрида Дания U-23 терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Аввалроқ Ўзбекистон терма жамоаси 23 январь куни Грузия билан ўртоқлик ўйини ўтказиши ҳақида ҳам хабар берилган эди.