Ўзбекистон иқтисодига кредит сармоялари босими камайтирилади

Ўзбекистон иқтисодига кредит сармоялари босими камайтирилади

Ўзбекистон кредит сармояларининг иқтисодига бўлган босимини кескин камайтирмоқчи деди, Давлат Сармоялар қўмитаси раҳбари Азим Ахмедходжаев Тошкентда бўлиб ўтган бизнес форум давомида.

“Балким бу ҳозир сезилмаяпти, лекин 2018 йил охирида ва 2019 йилда биз тўғридан-тўғри сармоялар Ўзбекистонга кириб келаётганини сезамиз. Ўшанда кредит ва қарз сармоялари босими кескин камаяди”, — деди Қўмита раҳбари.

Ахмедхўжаев айтишига қараганда, сармоялар учун қулай иқлим яратишда президентнинг 3 сентябрда имзоланган пул-кредит ҳақидаги қарори муҳим аҳамиятга эга бўлади.  Хусусан, сармоядорлар ўз даромадларидан фойдаланиши бўйича белгиланган чекловлар олиб ташланган.

Ундан ташқари, Ўзбекистон сармоядорлар учун турли имтиёзлар яратишда давоми этмоқда. Улар орасида миқдори 0га тенг бўлган солиқлар ва яратилаётган эркин иқтисодий ва эркин саноат зоналари бор. Шунингдек, божхона расмийлаштириш тартиби осонлаштирилиши ва кўплаб солиқ ва божларнинг бекор қилиниши ҳам бунга қўл келади.

Тошкентда бўлибўтган бизнес-форумда 170 компания ва ташкилотлар иштирок этди. Улар ораси маҳаллий корхоналар ва етакчи халқаро сармоядорлар бор.