«Ўзбекистон Ҳаво йўллари»​ энг тартибли ​компания деб тан олинди

«Ўзбекистон Ҳаво йўллари»​ энг тартибли ​компания деб тан олинди

Ўзбекистон миллий авиакомпанияси «Минеральные воды» аэропорти томонидан эълон қилинган рейтинг бўйича энг тартибли парвозларни амалга оширувчи компания этиб тан олинди, деб ёзмоқда Kun.uz.

2017 йил сентябрь ойида «Минеральные воды» аэропортида амалга оширилган барча парвоз ва қатнов йўналишларини сарҳисоб қилиб чиққан мутахассислар «Ўзбекистон Ҳаво йўллари»ни биринчи ўринга лойиқ, деб топди. Рейтингга киритилган компанияларнинг ҳар бири сентябрь ойида камида 4-10 парвозни амалга ошиган.

Бугунги кунда, «Ўзбекистон Ҳаво йўллари» МАК ҳафтасига икки кун – сешанба ва якшанба кунлари «Минеральные Воды» аэропортига қўнади.