«Ўзбекистон ҳаво йўллари» 4та Boeing-787 сотиб олади

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» 4та Boeing-787 сотиб олади

«Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси яна тўртта Boeing-787 Dreamliner самолётига буюртма берди. Бу ҳақда Sof.uz ёзмоқда.

Унга кўра, «Ўзбекистон ҳаво йўллари» Миллий авиакомпанияси тўртта Boeing-787 самолётига буюртма берган. Лекин самолётларнинг умумий қиймати борасида ҳеч нарса дейилмаган.

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон авиакомпанияси 2016 йилда иккита Boeing-787 Dreamliner авиалайнерини сотиб олганди.

Бизни Телеграм орқали кузатиб боринг: https://telegram.me/uzerkak