Ўзбекистон фуқароларига хорижда ишлаш учун рухсатнома бериш тартиби бекор қилинади

Ўзбекистон фуқароларига хорижда ишлаш учун рухсатнома бериш тартиби бекор қилинади

Кенг жамоатчилик муҳокамасига қўйилган 2018 йилги Давлат дастури лойиҳасида мамлакатнинг ташқи сиёсатини такомиллаштириш масалаларига алоҳида урғу берилган, деб хабар беради «Халқ сўзи» газетаси.

Хусусан, қатор хорижий давлатларда Ўзбекистоннинг элчихоналарини очиш ва ҳозирда фаолият юритаётган дипломатик ваколатхоналарни кенгайтириш режалаштирилмоқда. Екатеринбург, Владивосток, Қозон, Ростов-Дон, Олмаота шаҳарларида Ўзбекистоннинг дипломатик ваколатхоналари очилади.

Бундан ташқари, Ўзбекистон ташқи ишлар вазирлиги ва хорижий давлатлардаги элчихоналар фаолиятини комплекс равишда такомиллаштириш кўзда тутилмоқда.

Шунингдек, хориждаги Ўзбекистон фуқароларининг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимояз қилиш тизими, хусусан уларга консуллик хизмати кўрсатилиши ва юридик жиҳатдан қўллаб-қувватланиши масалалари қайта кўриб чиқилади. Ўзбекистон фуқароларига хорижда ишлаш учун рухсатнома бериш тартиби бекор қилиниши кутилмоқда.