Машинангиз ҳаво филтрини алмаштиришда маслаҳатлар

Машинангиз ҳаво филтрини алмаштиришда маслаҳатлар

Охирги марта машинангиз мотор мойини алмаштираётганингизда уста сизга ҳаво филтри ҳам жуда эскириб, кир бўлиб кетибди уни алмаштириш зарур, деган хулосани берди. Табиийки сиз устадан уни ҳам алмаштириб беришни сўрайсиз. Аслида бу жуда оддий юмуш бўлиб, бу иш сизнинг ҳам қўлингиздан келади. Асосийси ҳеч қанақа махсус асбоблар талаб этилмайди ва бир неча дақиқада амалга оширилади. Бунинг учун озгина қобилият ва маҳорат кифоя. Автомобилингиз ҳаво филтрини ўзингиз алмаштириб тежалган пулингизни машинангизнинг бошқа асосий эҳтиёт қисмларига сарфлашингиз мумкин. Қуйида қандай қилиб машина ҳаво филтрини алмаштириш борасидаги кўрсатмаларга эътибор қаратамиз.

Ҳаво филтри нима вазифани бажаради?
Машина моторининг ўт олиши ва самарали ишлаши учун унга тоза ҳаво зарур. Муаммо шундаки ташқаридаги ҳавода чанг, ғубор, майда туз ва қуш парлари мавжуд бўлиб, моторнинг бир хилда ва текис ишлашига имкон бермайди. Ушбу зарарли моддалар моторга тушмаслиги учун филтр ҳавони тозалаб моторга йетказиб беради.
Филтр моторнинг ҳаво сўрувчи трубасига уланган бўлади. Аксарият филтрлар тўртбурчак шаклда, тешиш-тешик, қоғозга ўхшаш материалдан ясалиб, аккордеонга ўхшаш тарзда тахланган бўлади.

Нима сабабдан ҳаво филтри мунтазам алмаштириб турилади?

Юқори ёнилғи самарадорлиги. Машинангиз анча масофани босиб ўтганидан сўнг филтр кир бўлиб, тешиклари битиб қолади. Ифлос филтр моторга ҳаво боришини чеклаб қўяди. Ёдингизда бўлсин, автомобилингиз мотори яхши ишлаши учун унга ҳаво керак. Мотор йетарли даражада ҳаво ололмаса ёқилғи тўлиқ ёнмайди ва сиз ҳохлаган тезликни таъминлаш учун у кўпроқ ёқилғи сарфлайди.
Узоқ муддатли мотор хизмати. Машина двигателлари катта ва кучли бўлади, аммо қизиқ томони шуки уларга кичкина майда қум зарраси ҳам салбий таъсир кўрсатар экан. Вақт ўтиши билан, чанг ва бошқа зиғирдай нарсалар двигателнинг ички қисмларига жиддий шикаст йетказади. Двигателингиз таъмири учун кўп пул сарфлагандан кўра вақтида ва мунтазам ҳаво филтини алмаштириб туринг.
Зарарли тутун миқдорини камайтириш. Филтр ҳаво оқимини кераклигича таъминлай олмаса машинангиздан атмосферага чиқадиган зарарли тутун миқдори ошиб кетади. Вақтида ва мунтазам алмаштирилган филтр бу муаммонинг вужудга келишига йўл қўймайди.

Филтрни қачон алмаштиришингиз зарур?

Аксарият мутахассислар филтрни ҳар 12 ойда алмаштиришни тавсия этишади. Агар сиз яшайдиган ҳудуд ҳавоси яхши бўлмаса филтрни тез-тез алмаштириб турганингиз мақул. Автомобил двигател мойини алмаштираётганда ҳаво филтрини ҳам бир кўздан кечириб қўйишни одат қилиш яхши.
Ҳаво филтри қандай алмаштирилади?

1.Машинангиз маркасига мос филтр олинг. Одатда ҳаво филтрлари арзон туради. Исталган автомобил эҳтиёт қисмлари сотадиган дўконга бориб, машинангиз маркаси ва моделини айтсангиз машинангизга тўғри келадиган филтр беришади.

2. Машинангиз олд капотини очинг ва ҳаво филтри қутисини топинг. У одатда мотор устида ёки ён томонида турадиган қора пластмасса қутидан иборат бўлади. Филтр қутисида ён томонидан доимо чиқиб турадиган катта шланги бўлади.

filterbox

3. Филтр қутисини очинг ва эски ҳаво филтрини чиқариб олинг. Филтр қутисини очиш жуда осон иш. Қутининг тепа қопқоғини ушлаб турувчи метал қисқичларни йечинг ва қутини очинг сўнгра эски ҳаво филтрини чиқариб олинг.

removefilter

4. Эски филтрни текширинг. Филтрни обдон кўздан кечиринг, агар унда кир ва чангни кўрсангиз демак уни алмаштириш вақти келган.

5. Янги ҳаво филтрини жойлаштиринг. Филтр қутисига ҳаво филтрини ўрнатинг. Қутида ҳаво филтрининг қулай жойлашишига эътибор қаратинг. Филтр қутисини тепа қопқоғини ёпинг ва металл қисқичларни қотиринг.