Жинсий алоқага тўймаслик Гиперсексуализм – Сатириазис(эркакларда) – Нимфомания (аёлларда)

Жинсий алоқага тўймаслик Гиперсексуализм – Сатириазис(эркакларда) – Нимфомания (аёлларда)

«Ўзимни жинсий алоқа қилишдан тўхтата олмаяпман. Икки ҳаёлимни бири сексуал фантазияларда. Жуда ҳам сиқилиб кетдим. Ишлашга вақт ажрата олмаяпман. Ошна оғайнилар билан ҳам дўстлик муносабатларимизда муаммо чиқа бошлади. Ўзимни жуда ҳам айбдордек ҳис қиляпман. Эрталаб бошқа билан тушликда бошқа билан кечга яна бошқа уйда аёлим билан, бу ҳаётдан тўйиб кетдим ўзимни тўхтата олмаяпман, доктор ёрдам берсангиз, қабулингизга ҳам боришга тайёрман.  Жамоат жойларида ўзимни зўрға тутиб юраман ҳаёлимдагини худди ёнимдагилар биладигандек, юзимга қараётгандек, қўли билан кўрасатаётгандек туюлади. Оилам дўсталарим билан бирга вақт ўтказишдан кўра бугун қайси аёл билан қаерда, қандай бирга бўлсам экан деган фикрлардан тия олмаяпман. «

_________________________ _________________ _______________________

Жинсий ҳаёт ҳақидаги фикрлар  кишида биологик, психологик ва яшаш муҳитидан келиб чиқади ва бунга диний қарашнинг, тиббий савиянинг ва давлатнинг қонунларини албатта дахли бор. Жинсий ҳаёт ҳақидаги фикрларнинг ривожланиши унинг тушинчаларининг ривожланиши билан боғлиқ, бу ҳақда маълумотлар камлиги ёки эришиш қийинлиги, таъқиқ мавжудлиги янада мураккаблашишга олиб келади. Инсон табиатан жинсий ҳаёл ва фантазияларини юзага чиқармасликка харакат қилади, ўз вақтини ва кучини жинсий йўлга сарфлайдиганлар қонунан таъқибга олинадилар, инсонлар билан муносабатда қийинчиликка учрайдилар,  руҳий соғлом бўлмаганлар тоифасига киритилади.

Аёллар кетидан чопадиган, тинимсиз янги севги қидирадиганлар замонавий таъбир билан плейбой (playboy)ларнинг, аслида, илдизлари уларнинг болалик даврларида муаммолар бўлганлигини кўрсатади. Бу тоифадаги эркаклар бир неча аёллар билан жинсий муносабатда бўлиш орқали ўзларини ҳеч кимдан кам эмасликларини, кучли эканликларини кўрсатмоқчи, исботламоқчи бўладилар, гўё. Шу йўл орқали ғалаба қозонгандек кўриниб асл тубдаги ерга урилганлик ҳисларини яширмоқчи бўлишади. Ёлғизлик, кин, ўзига қарши нафрат туйғуларидан қочиб янги янги севги излашлари орқали ўз ҳаётларини ҳам совураётганликларини билишмайди. Шуниси қизиқки психиатрлар ҳам плейбойлардаги гомосексуал хоҳишларини яшириш мақсадида гиперсексуализм ривожланади дейишади. Яна бир қизиқ ва тушинарсиз ҳолат шундан иборатки плейбойлар энг кўп ривожланаётган давлатларда ва уларнинг паст табақа оила фарзандларида пайдо бўлар экан. Бу ҳолатни шундай таҳлил қилиш мумкин ривожланаётган давлатларда инсон завқ олиши мумкин бўлган воситалар жуда кам бўлади. Гиперсексуализм, ҳар қандай социо-экономик гуруҳларда учраса ҳам Dr.Kraft Edbing фикрича эркакларнинг моддий аҳволи пастроқ бўлганларда, аёлларда эса аксинча социо-экономик аҳволи яхши бўлганларда учрар экан. Гиперсексуализм сўзи психиатрларнинг кун тартибига John F.Kennedy‘нинг “4 соат жинсий алоқасиз қолса ўзимни ёмон ҳис қиламан” сўзлари билан тушган эди. Албатта, у пайтларда бу касаллик ҳақида ҳеч ким билмагани сабабли орадан йиллар ўтгач ташхис қўйилди.

Жуда кўп эркаклар ўзларининг бу ҳолларидан ғурурланадилар. Ва бир неча аёл билан бирга бўлиб ўзларини лидерликка кучга эгадек ҳис қиладилар. Аммо бугунларда бу ҳолат руҳий касаллик деб баҳоланади. Шундоқ экан, буни бир чегараси борми? Қандай ҳолатда ишқибозлик, қандай ҳолатда касаллик?– деган саволлар келади киши ақлига. Мутахассислар фикрига кўра агар эркак 6 ой давомида битта ўз жуфтига қаноат қилаолмаса сатириазис, аёлларда нимфомания дейилади.  Саволдан келиб чиққан ҳолда сатириазис мавзусига баъзи аниқликлар киритайлик. Сатириазис ҳаддан ташқари жинсий ҳаёт қилишликка қарамликдир, тўйим ҳиссини сезмасликдир. Бир аёлга қониқмайдиган, ҳаддан зиёд кўп алоқада бўладиган, танлов нималигини билмайдиган эркаклар одатда узоқ муносабатда бўлаолмайдилар. Турли аёлллар билан бўлишлик туйғусини енга олмаганликлари учун ҳам бу бир руҳий қарамликдир. Эркак кишининг миясида жинсий ҳаёт билан боғлиқ ўй-фикрларини ва буни фақатгина жинсий алоқа қилиш билангина таскин топишини ўйлашлиги бир касаллик белгисидир.

Гиперсексуал эркак ўзини кимлигини ёддан чиқарадиган даражада ҳаётид балки қайта кўрмайдиган аёллар билан ҳам жинсий алоқада бўлади. Жинсий ҳаёллар, фантазиялар суицидал харакатларга ҳам олиб кела бошлагач даволанишга рози бўлади.  Одатда бунга олти етти йил ўтгандан сўнг ҳаётини издан чиқара бошлаганда тушиниб етади. Жинсий қарамлик кишининг худди алькогол ва наркотикка қарамлик хор қилгандек, атрофдагилар олдида обрў эътиборини кетказади. Бундай ҳолат мутахассисга мурожат қилган эркаклар орасида уч аёллар орасида бир фоизни ташкил қилади.  Бу касаллик 25-50 ёшлар орасида кузатилади.

«Jupiterisme» яъни Юнон мифологиясида ҳар доим ҳар хил аёллар билан бирга бўлган Олимпиянинг бош худоси, «Don Juanism» ва «Kazanova» сатириазиснинг бир оз бўлсада енгил шакли эди. Ҳаёлларида аввал севган аёлини қидиради.

Гиперсексуал эркакларни характерига назар солинганда ўзини севиши, бошқалардан устун қўйиш каби хислатларга эга. Тез ҳафа бўладиган, сабрсиз, муаммони тезда ҳал қилгиси келадиган ҳал қилиш учун ҳар қандай йўлни тутадиган инсондирлар. Суҳбатдошини 10 дақиқада мақтаб кўкларга кўтарса салдан кейин ер билан битта қила оладилар. Ҳаётда норози, бошқаларни ўзига ачинтиришни хоҳлашадилар. Ҳамжинслари билан муносабати жуда ёмон, икки ҳаёли фақат порнографияда. Сексуал режалар доимо устун.  Бу типдаги  эркакларга аёлини гўзаллиги, ибоси мухим эмас, фақат нафси қонса бўлди.

Эркакларнинг жинсий ҳаётларини ўрганилмаган томонлари жуда кўп. Жинсий алоқадан завқ олган ҳар бир эркак “бир гул билан ҳаёт ўтиши адолатсизлик” деб жуфтларини алдайдиган эркаклар руҳий ҳолатини сатириазис ёки муккаси билан кетганлар сифатида кўриш керак эмас. Уларни шунчаки нормал ҳаёт шартларини қоидаларини бузадиганлар сифатида баҳолаш керак.

Сатириазис сабаблари

*Болаликда севгисиз, меҳрсиз ва ишончсиз муҳитда ўтганлиги,
*Руҳий ўзгаришлар,

*Ирсият,

*Бош мияни органик касалликлари,

*Эндокрин касалликлари

Турмуш ўртоғим (севганим)сатириазисми?

Бу мақоламни ўқигандан кейин ажабо жуфтим гиперсексуалмикин деб ўйлаб ўз жуфтларидан сўзларидан ҳатти харакатларидан белгиларини қидиришни бошлашади, Ўзингизни босиб олинг, чуқур чуқур нафас олинг. Агар қуйидаги саволларнинг кўпини жавоби ҲА бўлса босиқлик билан докторга мурожаат қилинг:

Жинсий алоқа кўплиги ва бор ҳолидан хурсанд бўлмасдан янада кўпроғини хоҳлаятими ?

Жинсий хоҳишларига розилик бермасангиз асабийлашадими ? Моддий аҳволи яхшими  ?

Сиз билан жинсий алоқага баъзан жуда ҳам хоҳиши баланд баъзан эса хоҳиши йўқ бўлиб қоладими ?

Жинсий алоқа мавзуларида кўп тортишиб қоласизларми ?

Ўзини, ички кечинмаларини, ҳиссиётларини ифодалашда қийналадими ?

Жинсий алоқа пайтида ўзингизи ёлғиз хис қиласизми ?

Порнография мавзули махсус коллекцияси борми ?

Жуфтинигизни ишдан ташқари бўш вақти кўпми ?

Уйдаги кайфияти жинсий алоқа бўлиш ёки бўлмаслигига боғлиқми ?

Характери исталган пайтда ўзгариб қоладими ?

Ўзини яхши кўриш, ўзини катта олиш характери борми ?

Болалигида ҳиссиётлари жавобсиз қолганми, отаси қаттиққўл бўлганми, зўрланганми ?

Баъзан ўпкаланган, ёлғиз ва чарчагандек ҳис қиладими ?

Тезда хафа бўлиб қоладими?

Даволаш
Сатириазисни даволаш жуда қийин. Беморларга мувозанатланган кайфият яратиб берши керак аввалло. Кучли андролог билан бирга психотерапевт шуғулланиши керак бўлади. Камида узлуксиз 6 ой даволанишлари керак.

Сатириазис ҳақида билмаганларимиз

*Dr.Kraft Edbing жинсий хислари юқори бўлган аёллар моддий аҳволи яхшилари орасида учраса эркакларда эса социал экономик аҳволи ёмонларида   учрайди.

*Баъзи психиатрларнинг фикрига кўра сатириазис, ўзлари билмаган ҳолда гомосексуализмдан қочиш мақсадида фойдаланилади дейишади.

*Эркаклар алоқага киришмоқчи бўлган аёлларини кўрган заҳатиёқ қўзғала бошлашадилар. Аёлларда эса бундай ҳис йўқ.  Эркакларнинг кечирган ҳаёти шунга мос тарбияланган, аёллар эса жинсий хоҳишлари тўсиқларга учраб ривожланган.  Эркаклар янги жинсий алоқалар, янги жуфтлар ва янги муносабатларни тасаввур қилиб ҳам ўзларини қўзғата оладилар, ҳаёлан янги яқинлашиш ҳолатларини (позаларини) ривожлантира оладилар. Янги жуфтларнинг жинсий анотомиялари эркаклар ҳаёл суриши учун асос бўлаолади. Аёлларга эса буларни жуда ҳам катта аҳамияти йўқ. Эркак учун янги бир аёлни фатх этишлик жуда катта ютуқ ҳисобланади.  Улар бир марта ўзларини жинсий қобилятларини янги аёлга исботлаб берганларидан кейин бошқа янгисини қидириш пайига тушишади. Кўпчилик эркаклар жинсий алоқа пайтида ёнидаги аёлни эмас бошқа аввал бўлганларини, балки бугун бирга бўлганларини ҳаёлидан ўтқазади. Аёллар эса ўша вақтда ёнидагисидан бошқасини ўйлай олишмайди.

Муаллиф: Dr. Zarifjon MURODOV Jumaboyevich

Манба: Andrology.uz

7 fikrlar

  • Bakhtiyor Sheraliev

    Maqolada nimfomaniya haqida deyarli hech qanday gap yo’qku, menimcha maqolada sarlavhasidagi shu so’zni olib tashlash kerak. Zarifjon akani taniyman, andrologiya bo’yicha yaxshi mutaxassis.

      • Bakhtiyor Sheraliev

        Nimfomaniyani juda yaxshi tushunaman nima ekanligini, faqat u erkaklar giperseksualizmidan farq qiladi-ku, kelib chiqish omillariga ko’ra, kechish jarayonlariga ko’ra. Men maqolada shu haqida hech narsa deyilmaganligi haqida aytgan edim.

        • Togri aslida man bir bemorni savolidan yolga chiqib yozgan edim xolos, shaxsiy web saytim (www.andrology.uz)da, shunda ayollardagi atamasini nomini keltirdim xolos. Aslida bu kasallikni davolashda bizdan ham kora koproq psixiatrlarga vazifa tushadi, biz erkakni erkaklik gormonlarini va bazi kasalliklarini topsak davolab beramiz xolos. Raxmat

          • Bakhtiyor Sheraliev

            Saytingiz anchadan beri kuzataman. Siz haqingizda juda ko’pchilikka tavsiya berganman. Bizda ham siz kabi kuchli salohiyatli androlog borligidan doim xursand bo’lganman. Saytingizdagi savol-javoblarni o’qib, fikrlashingiz, bemorga munosib yondashishingiz menga juda ma’qul tushgan. Eng yoqqani siz muammosi bilan murojaat qilgan bemorlar savoliga bizga murojaat qiling, tekshirib ko’rib anig’ini aytamiz degan javoblaringiz. Shunday javoblarni ko’rganda, «mana bu haqiqiy mutaxassisning javobi» der edim. Sizga rahmat!

  • МАН САЙТГА 1 КИРИШИМ ДОЛЗАРБ МАЪЛУМОТЛАР БОР ЭКАН. ҲАММАГА РАҲМАТ

  • Агар аёлиз фригид булса уни канде даволаш зарур