Давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик қилувчи шахслардан солиқ ундириш тартиби ўзгарди

Давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик қилувчи шахслардан солиқ ундириш тартиби ўзгарди

Давлат рўйхатидан ўтмасдан тадбиркорлик фаолиятини амалга оширувчи жисмоний шахслардан қатъий белгиланган солиқни ундириш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди. Бу ҳақда Kun.uz ёзмоқда.

Мазкур Низомга Солиқ кодексига мувофиқ тегишли ўзгартиришлар киритилди.

Хусусан, қатъий белгиланган солиқ бўйича солиқ мажбуриятларини узиш ҳар ой тенг улушларда ҳар ойнинг 10-санасидан кечиктирмай амалга оширилиши белгилаб қўйилди.

Эслатиб ўтамиз, аввал мазкур солиқ турини тўлаш ҳар ойнинг 25-санасидан кечиктирмай амалга оширилиши лозим эди.