Чимён МДҲ давлатларидаги энг яхши қишки курортлар рейтингида 5-ўринни эгаллади

Чимён МДҲ давлатларидаги энг яхши қишки курортлар рейтингида 5-ўринни эгаллади

ТурСтат таҳлилий агентлиги томонидан МДҲ давлатларидаги энг яхши қишки курортлар рейтинги тузилди, деб хабар беради Daryo.uz.

Рейтинг сайёҳлар томонидан 2017—2018 йил қиш мавсуми учун онлайн-бронт қилиш ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилиш натижалари бўйича тақдим этилди.

Маълумотларга кўра, МДҲ давлатларидаги тоғ-чанғи курортларидаги қишки дам олиш етти кундан ўн кунгача давом этади.

Рейтингнинг биринчи ўрнини Қозоғистондаги Шимбулоқ курорти забт этди.

Кейинги ўринларни эса Шоҳдоғ (Озарбайжон), Силичи (Беларусь), Сахкадзор (Арманистон), Чимён (Ўзбекистон) курортлари эгаллади.

Шунингдек, рейтингнинг ўнталигидан Қозоғистон, Қирғизистон, Беларусь ва Озарбайжоннинг бошқа курортлари ҳам жой олган.

Хабарда айтилишича, қишки дам олиш нархи энг арзон курорт Чимён, энг қиммати эса Шимбулоқ ҳисобланади.

Яшаш ва овқатланишни ўз ичига олган дам олиш нархи Чимёнда бир суткага 65 долларгача, Шимбулоқда эса 100 доллардан қимматроққа тушади.