Бухоро шаҳрида жойлашган йирик меҳмонхоналардан бири сотувга қўйилди

Бухоро шаҳрида жойлашган йирик меҳмонхоналардан бири сотувга қўйилди

Собиқ «Бухоро Палас» меҳмонхонаси ва иншоотлари сотувга қўйилди. Савдоларга хорижий сармоядорлар таклиф қилинмоқда.

Давлат рақобат қўмитаси матбуот хизмати маълумотига кўра, лотнинг бошланғич нархи 26,4 миллиард сўмни ташкил қилади.

Ернинг умумий майдони — 1,9 гектар, бино ва иншоотларнинг майдони — 8581,2 квадрат метрдан иборат.

Меҳмонхона Бухоро шаҳри ҳокимияти балансида.

Таъкидлаб ўтамизки, «Бухоро Палас» меҳмонхонаси ва иншоотлари Ўзбекистон президентининг 2017 йил 19 майдаги қарорига асосан хорижий сармоядорларга сотилади.

Аукцион савдолари 2017 йил 20 декабрь куни давлат рақобат қўмитаси Бухоро вилояти бошқармаси биносида ўтказилади. Харидорлар бошланғич нархнинг 10 фоиздан кам бўлмаган гаров маблағини ўтказиб берилиши талаб этилади.