Брайан Трейси: вақт менежментининг калити — тайёргарлик

Брайан Трейси: вақт менежментининг калити — тайёргарлик

Ўз кунингизни қандай бошлайсиз? Энг таниқли бизнес-тренерлардан бири Брайан Трейси стратегияси келгуси кунни режалаштиришдан бошланади. У ухлаш олдидан эртанги кун нималар қилишини тўлиқ ёзиб олади. Брайан рўйхатни ёзиб бориш онгости тафаккуримизни уйқу вақтида режа ва вазифалар устида ишлашга ундашини аниқлади. Уйғонганимизда эса ўзимизни муаммолар устида ишлашга тайёрдек ҳис этамиз.

  1. Энг муҳим саволлар

Мутахассиснинг таъкидлашича, муҳим ишларни режалаштиришда қуйидаги саволларга эътибор қаратиш лозим:

— Эртага мен бажара оладиган энг фойдали иш қайси?

— Навбатдаги даражага чиқишим учун нима қилишим керак?

— (агарда компанияда ишласангиз) Нима сабабдан мен ҳали ҳам ойлик учун ишлаяпман?

Мазкур саволларга жавоб бериш эртанги ҳаракатларингиздаги асосий йўналишларни аниқлашга ёрдам беради. Ўз навбатида, бу шахсий унумдорлигингизни оширишда ҳам сизга катта ёрдам беради.

  1. Қадриятлар

Ўзингизга нима муҳим эканини аниқлаб олинг. Қадриятлар иш билан қарама-қаршиликка бормаслигига ишонинг. Унутманг, безовталик, қалбдаги нотинчлик қобилиятларни ўтмаслаштиради.

  1. Оқибат

Ҳар бир ҳаракатнинг ўз оқибати бор: яхши ёки ёмон. У ёки бу ишни бажарганингиздан сўнг қандай мукофот олаётганингизга эътибор қаратинг. Шундан сўнг мукофотингизни худди шу ишни бажармаганингизнинг оқибати билан солиштиринг. Мазкур жараён қандай мақсад қўпроқ қадр-қимматга эга эканини яққол кўрсатади.

  1. Парето тамойили

XIX асрда яшаган муҳандис Вильфредо Парето 20 фоизлик зўр бериш 80 фоизлик натижани беради, деган қарорга келган эди. Энг муҳим ишга қарар экансиз, ўзингизга шу иш катта натижа берадиган 20 фоизлик юмушлар қаторига кирадими, деб савол беринг.

  1. Шошилинч vs. муҳим

Кутилмаган қўнғироқ ёки меҳмонга шошилинч эътибор қаратиш керак бўлиши мумкин, аммо унга сарфлайдиган вақт ҳар доим ҳам ўзини оқламайди.

Шошилинч иш – ким учундир зарур, лекин Сизга қанчалик наф келтиради? Муҳимлик – Сиз учун ҳақиқий аҳамиятга эга нарса.

  1. Чегараловчи қадам

Сиз ва сиз эришмоқчи бўлган мақсад ўртасидаги ҳолатни Трейси “чегараловчи қадам” деб атайди. Айни шу жой мақсадингизга қанчалар тез эриша олишингизни белгилаб беради. Сиз ўз мақсадингизга эришиша оласиз. Энг муҳими, мазкур қадамни белгилаб олиш ва уни ташлаш учун ҳаракат қилиш.

  1. Ёзма режа

Мақсадлар ва вазифалар рўйхати ёзиб борилмас экан, ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Режаларнинг қоғозда ёзиб борилиши уларни янада аниқлаштиради. Ёзилмаган мақсад — ноаниқ ва мавҳум. Қачонки ручка ва қоғозни ишга солар экансиз, барчаси ўз жойига тушади.

  1. Визуализация

Ўз рўйхатингиздаги вазифаларни қандай адо этаётганингизни хаёлан тасаввур қилинг. Визуализация, яъни тасаввурда жонлантириш онг ости тафаккурни машқ қилдириб, бажарилажак вазифаларга асосий эътиборини йўналтиради. Кун охирида ўтириб-туриш ва отжимания қилишни кўз олдингизга келтиринг. Шунда мия вазифани бажаришга созланади ва эрталаб Сиз ҳаттоки уйғотувчи соат ёрдамисиз ҳам уйқудан туришингиз мумкин.

Унутманг, Сиз — ғолибсиз. Тайёргарлик эса барча мақсадларингизга эришишингизда ҳал қилувчи аҳамият касб этади.