Аёл.уз Ватан ҳимоячилари куни билан табриклайди

Аёл.уз Ватан ҳимоячилари куни билан табриклайди

Ватан ҳимоячилари, Байрамингиз муборак бўлсин!
Бу байрам ҳар бир оилага таалуқли. Чунки ватан остонадан бошланади, Шундай экан оиламиз бахти, ҳонадонимиз ҳимоячиси бўлган барча эркакларни табриклаймиз. Одатда оналар оғил бола дунёга келса ўзгача хурсандчилик билан қарши олади. Бир олам умидлар билан оғИини аввал мактабга, кейин ўрта,олий таълим муассасасига ўқишга ёки ишлашга кузатаётган она фарзандига фақат яхшиликларни раво кўради. Ҳар бир оғил она меҳнатини қадрига этаркан, ҳар бир эр аёлини ардоқларкан, ҳар бир ота қизини бошини силаб эркалатаркан, ҳар бир қайнота келинига раҳнамолик қилар экан, ҳар бир ака синглисига меҳрибон бўлар экан, ҳар бир ука опасини ҳурмат қиларкан аёллар орасида эркакнинг мавқеъИ ҳеч қачон йўқолмайди. Ватан ҳимоячилари бор экан ватанимиз,оиламиз,маҳалламиз тинч ва осуда. Халқимизда «Йигит боши омон бўлса, қўрғон саломат» деган гап бор. Юртимизда қатъиятли, мард, жасур, ориятли ўғлонлари туфайли – биз ҳеч кимдан ва ҳеч қачон қўрқмаймиз. Она ватанимиз, халқимиз, оналару-бувиларимиз, оила аъзоларингиз ҳамда севимли ёрларингиз бахтига доимо соғ-саломат юринглар! Барча юрт посбонларини 14-январ – «Ватан ҳимоячилари куни» билан муборакбод этамиз!

66708277

Бирингиз ўғилсиз, бирингиз ёрсиз,
Бирингиз инимиз, ишда ҳамкорсиз.
Оғиримиз йенгил қилиб доимо,
Яхши ҳамки бахтимизга сиз борсиз.

Мухтожлик сезамиз ҳимоянгизга,
Ва лек чидолмаймиз киноянгизга.
Ер ва кўкка сизни ишонмай,
Доим айланурмиз ҳамсоянгизга.
Нигора Умарова

image