Ажойиб одам – ажойиб тақдир

Ажойиб одам – ажойиб тақдир

У 7 ёш бўлганида унинг оиласини қарзларини тўламагани учун уйидан ҳайдашган, у эса ўзи ва оиласини боқиш учун ишлашга мажбур бўлган.

9 ёш тўлганида онаси вафот этди.

22 ёшга етганида дўкондаги курьерлик ишини йўқотди. У ҳуқуқшунослик бўйича ўқимоқчи эди, лекин унинг маълумоти йўқ эди.

26 ёшида иш бўйича ҳамкори унга катта қарз қолдирганча, вафот этди. Уни кўп йиллар тўлашига тўғри келган.

28 ёшида 4 йил давомида учрашиб юрган яхши кўрган қизининг қўлини сўрайди, лекин у рад жавобини берди.

37 ёшга етганида учинчи уринишдан кейин у Конгрессга қабул қилинган, лекин икки йилдан сўнг уни қайтадан сайлашмайди.

41 ёшида унинг 4 ёшли ўғли вафот этди.

45 ёшида Сенатга киришга ҳаракат қилиб кўрди ва яна муваффақиятсизликка учради.

51 ёшида уни Америка Қўшма Штатларининг Президенти қилиб сайлашди.

Бу инсон Авраам Линкольн эди.