2018 йилги Давлат дастури лойиҳаси халқ муҳокамасига қўйилди. Унда фаол иштирок этинг

2018 йилги Давлат дастури лойиҳаси халқ муҳокамасига қўйилди. Унда фаол иштирок этинг

«Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили» Давлат дастури лойиҳаси кенг жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди. 15 январгача давом этувчи муҳокамаларда барча хоҳловчилар қатнашиши мумкин.

Давлат дастури 237 та бандни ўз ичига олган бўлиб, унда Ўзбекистон Президентининг 22 декабрдаги парламентга мурожаатномаси, шунингдек 2017−2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида белгиланган мақсад ғоя ва вазифалар ўз аксини топган.

Муҳокама кунлари миллий ва халқаро экспертлар иштирокида анжуманлар ва давра суҳбатлари ўтказилади.

Жамоат муҳокамаси ва келиб тушган таклифлар якунлари бўйича 20 январгача Давлат дастурининг такомиллаштирилган лойиҳаси тайёрланади. Шу йўл билан фуқароларда мамлакат келажагига таъсир кўрсатишнинг реал имконияти вужудга келди.