$100лик смартфон, ажойиб браслет ва ихчам симсиз колонка

$100лик смартфон, ажойиб браслет ва ихчам симсиз колонка

Хитойнинг Элепҳоне компанияси 100 долларлик смартфон чиқаради

Хитойнинг Элепҳоне компанияси янги арзон Г2 смартфонини намойиш этди, у 2015-йилнинг февралидаёқ Осиё ва Европада сотувга чиқади, дея хабар бермоқда “Мобинфо.уз”. Элепҳоне Г2 атиги 100 доллардан сотилиши кутилмоқда.

Foto 1

Яқинда тармоқда янги смартфоннинг суратлари ва техник хусусиятлари ҳақидаги тафсилотлар пайдо бўлди. Ҳозирча Элепҳоне Г2ънинг 4,5 дюймли дисплей, 4 ядроли 64 битли МТ6732 протсессорига эга бўлиши, шунингдек унга бирйўла иккита СИМ-карта жойлаш мумкинлиги маълум бўлди. Смартфон Андроид 5.0 Лоллипоп оператсион тизимда ишлаши кутилмоқда.

Леатҳерман компанияси 25 та асбобнинг ўрнини босувчи браслет ишлаб чиқди

Леатҳерман компанияси 11 та бўғиндан иборат бўлган ва ўз ичига отвёрткадан тортиб, очқичгача бўлган 25 та асбобни қамраб олган Леатҳерман Треад пўлат браслетини намойиш этди, деб ёзади ТЖоурнал нашри.

Foto 4

Ғайриоддий мултитул бир-бирига мустаҳкам уланган зангламайдиган пўлатдан ишланган бўғинлардан ташкил топган.

Леатҳерман Треад “таркиби”га “х” шаклидаги ва тўгри учли отвёрткалар, олти ёқли бурагич, Пҳиллипс отвёрткаси, бурама калит, ойнани синдириш учун асбоб, пичоқ, СИМ-картани чиқариш учун мўлжалланган асбоб ва бутилкалар учун очқич киради.

Бундан ташқари, ушбу браслет функсиялари сақлаб қолинган ҳолда соат кўринишида ҳам чиқарилади.

Foto 5

Леатҳер Треад 2015-йил ёзида чиқарилиши режалаштирилган. Браслетнинг қора рангдагиси 200 доллар, зангламайдиган пўлатдан ишланган версияси эса 150 доллардан сотилиши кўзда тутилган. Соат кўринишидаги Леатҳерман Треад ҚМ1 сал кечроқ — кузда 500—600 доллар атрофидаги нархда сотувга чиқади.

Нокиа ўз смартфонлари учун ихчам симсиз МД-12 карнайини тақдим этди

Нокиа ўз смартфонлари учун ихчам симсиз МД-12 карнайи (динамик)ни тақдим этди, дея хабар бермоқда “Маил.ру. У 15 давомида тўхтовсиз ишлаши мумкин.

Foto 2

Карнай ўлчамлари 84×38×84 мм, оғирлиги 180 граммга тенг. У Лумиа смартфонлари корпусига жуда ўхшаш бўлган хира пластикдан ишланган. У ягона ўчириш-ёқиш тугмасига эга. Бундан ташқари, мисроУСБ (зарядка учун) ва смартфонни улаш учун махсус тешикчаларга эга.


Foto 3

Ҳажмининг кичиклигига қарамасдан, Нокиа МД-12 карнайи овозининг максимал баландлиги 0,5 метр масофада 95 дБ ни ташкил этади. Бу катта хонани овоз билан тўлдиришга ёки табиат қўйнида мусиқа эшитиш учун етарлидир.

Карнай яқин вақтлар ичида сотувга чиқиши кутилмоқда.